Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Ўйла ва бой бўл: муваффақият сари йўл нимадан бошланади

Ўйла ва бой бўл: муваффақият сари йўл нимадан бошланади
Кўрганлар, жами:

3443

Кўрганлар, январда:

180

Муаллиф:

Таржимон:

Фатҳулла Намозов

Нашр йили:

2016

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

232

ISBN рақами:

978-9943-27-690-1

Ўзбекистонда эмасмисиз? Унда, китобга тўлов қилиш учун Kitob.Ruга ўтинг!
Электрон китоб (1.2Mb) :

4000 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Ushbu kitob boy fikrlash, orzu-istaklar ustidan hukmron bo‘lish, muvaffaqiyatga erishishga qaratilgan. Siz hayotda qanday qilib maqsadga etish va qat’iyatli bo‘lishning aniq rejasini topasiz. Bu esa har bir ishda sizga qo‘l keladi. Kitob omad sari undovchi tamoyillar, yo‘nalish, qoidalar bilan boyitilgan. Aniq maqsad qo‘yib, unga sari chalg‘imay borish uchun nimalar qilish kerakligi muxtasar aytib o‘tilgan. Garchand kitobning ayrim o‘rinlarida Napoleon Hill tilidan hikoya qilinmasa-da, uning qarashlari, nuqtai nazari, tamoyillari o‘z aksini topgan.

  1. Муваффақият сари йўл нимадан бошланади?
  2. БИРИНЧИ БЎЛИМ
  3. Дунёдаги энг керакли одам билан танишинг
  4. У ўзида рағбатлантирувчи қониқмаслик туйғусини ишлаб чиқди.
  5. Ўзингизнинг руҳий ҳолатингизни «собиқ»қа айлантирманг
  6. Дунёдаги энг керакли киши билан танишинг
  7. Биринчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот
  8. Ўз-ўзига нисбатан далиллаш формуласи кўринишидаги умумий тамойиллар
  9. ИККИНЧИ БЎЛИМ
  10. Сиз ўзингизнинг руҳий дунёнгизни ўзгартиришга қодирсиз
  11. Барча ютуқларнинг бошланғич нуқтаси
  12. Буни бажаришга уриниб кўр!
  13. Иккинчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот
  14. УЧИНЧИ БЎЛИМ
  15. Ўз тафаккурингиздан ўргимчак тўрини сидириб ташланг
  16. Учинчи йўл кўрсаткич. мулоҳаза учун маълумот
  17. ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
  18. Ўз ақл-заковатингиз имкониятларини текширишга журъат эта оласизми?
  19. Билимларнинг етишмаслиги жуда хавфли бўлиб қолади
  20. Тўртинчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот
  21. БЕШИНЧИ БЎЛИМ
  22. …Яна нимадир
  23. Бешинчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот
  24. ОЛТИНЧИ БЎЛИМ.
  25. Сизда муаммо борми? Жуда яхши!
  26. Иқтисодий ривожланиш циклининг моҳиятига киринг, ана шунда жуда катта маблағ ишлаб оласиз ёхуд ўз мақсадларингизга эришасиз
  27. Олтинчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот
  28. ЕТТИНЧИ БЎЛИМ
  29. Тасаввур қилишни ўрганинг
  30. Еттинчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот
  31. САККИЗИНЧИ БЎЛИМ
  32. Ишни охиригача етказиш сирлари
  33. Ҳозир ҳаракат қилмоқ керак!
  34. Ғояларингизнинг энг яхшилари сизни ваҳимага солмайдими?
  35. Саккизинчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот
  36. ТЎҚҚИЗИНЧИ БЎЛИМ
  37. Ўз-ўзини далил билан асослашни қандай таъминлаш мумкин?
  38. Мўътадиллик, ўртачалик
  39. Формула ҳаракатда
  40. Тўққизинчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот
  41. ЎНИНЧИ БЎЛИМ
  42. Бошқа кишиларни қандай қилиб ҳаракат қилишга ундамоқ керак
  43. Ўнинчи йўл кўрсаткич. Мулоҳаза учун маълумот

ДУНЁДАГИ ЭНГ КЕРАКЛИ ОДАМ БИЛАН ТАНИШИНГ
Дунёдаги энг керакли одам билан танишинг! Китобни ўқигач, сиз у билан албатта учрашасиз. Сиз бу инсонни тўсатдан кўриб қоласиз ва мазкур танишув ҳаётингизни ўзгартириб юборади. Ўзаро танишувдан сўнг унинг сирларини билиб оласиз. У ўзи билан бирга «Тажриба асосида дунёни ижобий идрок этиш», бошқа томонига эса «Салбий ҳолда дунёни идрок этиш» деб ёзилган тумор тақиб юради. Мазкур пинҳоний тумор икки ажабтовур хусусиятга эга: у ўзига нисбатан бойлик, муваффақият, бахт-саодат ва саломатликни жалб этади; айни шу вақтнинг ўзида эса буларнинг баридан маҳрум этиб, яшашга маъно қолдирмайди. Биринчи хусусият истаганингизни қўлга киритиш ва уни сақлаб қолиш имкониятини беради. Иккинчи сифат эса кўпгина кишилар бутун умрини бекорчилик билан ўтказганини намоён этади. У эгаллаш мумкин бўлган натижани юксакликдан пастга улоқтиради гўё. С.Б.Фуллер ҳақидаги ҳикоя юқоридаги хусусиятлар қандай таъсир этишини тушунишга ёрдам беради. Биз камбағалмиз, аммо бу Худонинг иродаси билан рўй бермаган. С.Б.Фуллер Луизианадаги қора танли ижарачи-фермер оиласида етти фарзанднинг бири эди. У беш ёшидан бошлаб ишлай бошлади. Тўққиз ёшга тўлганида эса хачир қўшилган тўрт ғилдиракли аравачани бош қарадиган бўлди. Ҳайрон қоладиган жойи йўқ: ижарачи-фермерларнинг фарзандлари ўсмирлар ҳаётига жуда эрта кириб келишади. Бундай оилалар ўзларининг камбағаллигини тақдири азалдан деб ҳисоблар ва қисматдан яхши нарса кутмас эдилар.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Уйла ва бой бул: муваффакият сари йул нимадан бошланади