Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
1992
Ўзбек (кир)
32
5-8250-0353-3
5000 сўм
Рейтинг |
“МОЗИЙГА ЮЗ БУРИБ...” ЁХУД ЖАҲОНГИРНИНГ ҲАЁТ САҲИФАЛАРИ
Ҳурматли китобхон! Темур қадамжолари бўйлаб саёҳатга шайланишдан олдин, буюк бобомизнинг таваллуд топган манзилгоҳи, ота-онаси, жаҳонгирнинг шахсияти, феъл-атвори хусусида, унинг ўз замондошларида уйғотган таассуротлари борасида мавжуд бўлган асарлар ёрдамида қисқача маълумот беришни лозим топдик.
Даставвал, буюк соҳибқироннинг исм-шарифи хусусида: қадимда туркий халқларда — ота-боболаримиз удумига кўра етти пуштини номма-ном билиш, ундан-да олдинроқ ўтган авлод-аждодларининг шажарасини ёдда саҳлаш ҳам фарз, ҳам қарз ҳисобланган. Ана шу ақидадан келиб чиқилганда соҳибқирон бобомизнинг исми шарифларининг тўлиқ аталиши («Темурнома» китоби бўйича) Амир Темур ибн амир Тўрағай баҳодур ибн Барқул баҳодур ибн Илонгиз баҳодур ибн Инжил ибн Коражор Нуён ибн Амир Суғучин ибн Иримчи Залосхон ибн Қожувли баҳодурхон ибн Тарбонхон дея зикр қилинади.
Бу шажарадан кўриниб турибдики, соҳибқироннинг падари бузрукворларининг исми шарифи Тўрағай баҳодур ибн Барқулдир. Айрим манбаларда ва халқ орасида бу ном баъзан «Тарағай» (ҳатто, Чироқчи туманида шу атамалик қишлоқ ҳам мавжуд) шаклида зикр этилади. Можор олими Ҳерман Вамбери маълумотига кўра бўлғуси жаҳонгирнинг отасининг исми «Тарағай» ҳам, «Тўрағай» ҳам эмас, балки Тўрғайдир. «Тўрғай» (қуш номи)нинг маъноси изоҳланган, у ҳақда маълумот берадиган қўлланма ҳозирча эълон қилинганча йўқ. Қадимий аждодларимиз — туркий қавмларнинг исломиятдан олдин будда ва шаманизм (кўк дини)га сиғинганликлари, уларнинг тотемлари эса қуш ва ҳайвонлар бўлгани, Темур даври ва ундан кейин ҳам бу удумлар сақланиб қолганлигини ёдга туширсак, эҳтимол бу масала ойдинлашар...
Буюк бобокалонимиз волидаларининг муборак номлари эса Тегина (баъзи манба ва халқ ривоятларида Некия) Бегим Моҳ деб аталган. Тегина Бегим Моҳнинг келиб чиқиши Бухорои шарифдан бўлиб, бу муҳтарама аёл Садр-аш-шариъа унвонлиқ мулла (олим) кишининг фарзандидир. «Амир Темур Кўрагоний жангномаси» муаллифи таъкидлагандек: «Садр-аш-шариъанинг қизлари Тегина Бегим Моҳдан бўлғуси соҳибқирон Амир Темур туғилиб, бу ўғул сабабидан Тегина Бегим Моҳ кўп машаққатлар тортган» («Темурнома», 47-бет). Бу ўринда ўқувчида табиийки бир савол туғилади: «Бўлғуси жаҳонгирнинг она томондан бобоси — Садр-аш-шариъа унвонига ноил бўлган бу зотнинг исми шарифи ва насл-насаби ким бўлган?» Ўша давр солномачиси Фасиҳ Хавофий маълумотига кўра: «Тегина бегимнинг отаси, яъни Темурнинг бобосини исми шарифлари Садр-аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Тож аш-шариаъ Маҳмуд ибн Аҳмад ал Маҳбубий ал Бухорий, қисқача талқинда айтганда Садр-аш-шариъа Убайдуллоҳдир. Бул зот Бухоро музофотида яшаб умргузаронлик қилган таниқли олимлар авлодидан бўлган. Авлод-аждодлари ҳам шу юртнинг туғди-битди кишиларидан бўлиб, ислом динининг пешволаридан саналишган. Садр-аш-шариъа деган қутлуғ диний унвонга сазовор бўлган мавлоно Убайдуллоҳнинг оталари Мавлоно Маҳмуд ибн Аҳмад ҳам тож-аш-шариъа деган улуғ унвон соҳиби бўлган.
Энди Амир Темур Таваллуд топган сана ва манзилгоҳ хусусида сўз юритсак...
...