Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур

Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур
Кўрганлар, жами:

54897

Таржимон:

Улуғбек Ҳамдам

Нашр йили:

2016

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

272

ISBN рақами:

978-9943-27-365-8

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

10700 сўм

Сотиб олиш
Қоғозли китоб

20700 сўм

Сотувчи - Янги аср авлоди (М)
Дўкон тел.: +998909592526
Қоғозли китоб

25000 сўм

Сотувчи - KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26

Рейтинг

  • Аннотация
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
"Ichindagi ichindadur" Mavlono Jaloliddin Rumiyning turli majlislarda bildirgan o‘tlug‘ fikrlaridan tarkib topgan. Siz ushbu risolani o‘qib, inson va olam, ong va borliq, inkor va isbot, xayol va amal singari falsafiy tushunchalarning asl mohiyatini anglaysiz. Va hamma narsa O‘zingizda, hamma narsa O‘zingizdan ekanligiga yana bir bor iymon keltirasiz.

МОҲИЯТ КАШШОФИ
Бу асар инсонни фикрлашга, фикрлаш орқали ўзлигини, ўзлиги орқали Ҳақни – Яратганни тушунишга ундайди. Шунинг учун ҳам, «Ичиндаги ичиндадур»га бир марта ошно бўлган кўзи очиқ инсонки бор, умрбод ундан айрилмасам, дейди. Чунки асар, аввало, ўша инсон ҳақида – сиз ҳақингизда, мен ҳақимда, умуман, ҳаммамиз ҳақимизда. Бизнинг ўзлигимизни билишимиз ҳақида. Ахир, оламда бундан қизиқарлироқ, бундан муҳимроқ яна нима бор? Машойихлар «Ўзини билган авлиё бўлади» дея бежиз айтишмаган. Ҳазратнинг ўзи шундай дейди: «Ривоят қиладиларки, бир подшоҳ ўғлини ҳунармандлар тўпига қўшиб қўйибди. Улар болага турли билимлардан, жумладан, илму нужумдан дарс беришибди. Шоҳ ўғли бутунлай аҳмоқ бўлгани ҳолда ўзига ўргатилган нарсаларни пухта эгаллаб олибди. Кунлардан бир кун подшоҳ уни имтиҳон қилмоқ учун ҳовучига узугини беркитиб, ўғлига «Бунда не бор?» дебди. Бола: «Қўлинг даги думалоқ, сариқ ва ичи бўш нарсадир» дегач, ҳукмдор ҳайратда қолиб, «Аломатларини тўғри айтдинг, исмини айт», деб буюрибди. Ўғил: «Ғалвир бўлса керак», деб жавоб беради. Подшоҳ «Олган таҳсилинг шарофати билан мени ҳайрон этиб, аломат – белгиларни аниқ айтинг-у, аммо ғалвирнинг ҳовучга сиғмаслигига қандай қилиб фаросатинг етмади?» дебди афсус чекиб. «Худди шундай, – деб давом этади Румий ҳазратлари – замонамиз олимлари ҳам қилни қирқ ёрадилар, ўзларига боғлиқ бўлмаган нарсаларни жуда яхши биладилар, аммо ўта муҳим, ўзлари учун қолган барча нарсалардан янада яқин бўлганни, яъни ўзларини билмайдилар. Ҳамма нарсадан яқин бўлган борлиқ бу – уларнинг менлиги». Мавлоно Румий инсонни, аввало, кўзини очишга ва очилган кўзлар билан ўз моҳиятига назар ташлашга ундайдики, бу билан ул валий зот инсоннинг ўзи бир бутун олам – кичик олам эканлигини уқтиради. «Ичиндаги ичиндадур» асари улуғворлик ва соддаликнинг бир макону бир замонда сиғишиб яшашининг гўзал намунасидир. Албатта, комил инсон – авлиёлик асрори ҳақида кўплаб олиму фузалоларнинг хилма-хил асарлари мавжуд. Лекин уларнинг айримларини мутолаа қиларканмиз, ўзимизни худди эртак ўқиётган боладек сезамиз. Чунки уларда тасвирланган авлиё ёки комил инсон гўё осмонда учиб юрган эркин қушчаю, сизу биз зиндонда – темир панжарадан уни умидсизлигини кузатиб ётган махбус. Қушнинг озодлигидан, чарх уриб айланишидан, бахтидан махбусга не наф? Қайтага у ана шундай ҳур парвози билан бу бечоранинг ўз ҳолига кўникиб кетишига тўсқинлик қилиб, изтиробини орттиради, холос. Румийда эса ундай эмас. Румий шоҳу гадога ҳам, олиму авомга ҳам бирдек хитоб қилади. Ва ҳар кимнинг қаршисига ўз ҳикматларидан бир кўприк ташлаб. Бошқалар нима деса деяверсин, лекин сенинг ҳам бу йўлдан ўтишга ҳақинг борки, сен ҳам ундан ўтишга муносиб ва қодирсан, фақат ғайрат қил-да, кел!» дейди гўё. Бошқача айтсак, Жалолиддин Румийнинг «Ичиндаги ичиндадур» асари инсонлик ва илоҳийлик ўртасига қўйилган мустаҳкам кўприкдир.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!