Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Миллий университетнинг тарихий илдизлар ва ташкил топиши

Миллий университетнинг тарихий илдизлар ва ташкил топиши
Кўрганлар, жами:

4460

Нашр йили:

2003

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

128

Нашриёт:

Шарқ

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

6000 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
нет описания
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент Давлат университетига “Ўзбекистон Миллий университети” мақомини бериш тўгрисида Фармони
  • Бир-икки сўз (Б.Қосимов)
  • Мозийдаги уйғонишлар ва олий таълим ривожи
  • Замонавий олий таълим—тарихий эҳтиёж
  • Мусулмон халқ дорилфунуни
  • Туркистон халқ университети
  • Ленин декрети: ҳақиқат ва ёлғон
  • Тарихий ҳақиқат изтироби ва қувончлари
  • Университетнинг ташкил топишига оид айрим тарихий ҳужжатлар
  • Мусулмон халқ дорилфунунининг ташкилот комиссияси ҳисоби
  • Дорилфунун расми кушоди
  • Тошкентда дорилмуаллимин расми кушоди
  • Халқ дорилфунуни танзимоти
  • Изоҳлар
  • Германияда ўқиганлар (1922—1925 йиллар)
  • Туркия (Истамбул)да ўқиганлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА “ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ” МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

Ватан ва миллат тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатган жадид зиёлиларимизнинг буюк хизматларини эътироф этиш, тарихий ҳақиқатни тиклаш, ёшлар қалбида истиклол ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш, умуминсоний ва миллий илм-фан қадриятларини авлодлар онгига теран сингдириш, Тошкент Давлат университетининг азалий юксак мавқеини ўз жойига қўйиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

1. Тошкент Давлат университети, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Маърифатпарварлар ва Тарихчилар жамиятлари, Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси ва бошқа бир қанча жамоат ташкилотларининг тарихий ҳужжатларга асосланган хулоса ҳамда таклифларини инобатга олиб, Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университетининг асосчилари жадид зиёлилари, унинг ташкил этилган санаси эса 1918 йил 12 май деб белгилансин.

2. Тошкент Давлат университетининг нафақат республикамизда, балки минтақамизда ҳам биринчи замонавий олий таълим муассасаси эканини, олимлар ва ўқитувчилар жамоасини фан ва таълим соҳасидаги юксак салоҳиятини, Ўрта Осиё давлатларида таълим ва илмий-тадқиқот тизимини шакллантиришдаги муҳим ўрни ҳамда халқаро нуфузини назарда тутган ҳолда унга “Миллий университет” мақоми берилсин ва у Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбкистон Миллий университети деб агалсин.

3. Қуйидагилар Ўзбекистон Миллий университетининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

  • ёшлар қалбида истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини камол топтириш, уларни мустабид тузум йилларида қатағон қилинган фидойи ватандошларимиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, халқимизнинг беқиёс илмий-маданий меросини чуқур ўрганиш;
  • жамиятнинг илмий-маданий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида илмий қадриятларни тарғиб қилиш, ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш;
  • миллий университет таълим тизимини илғор илм- фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, мамлакатимиздаги барча университетлар учун ўқув, илмий-услубий, маънавий-маърифий масалалар юзасидан таянч ҳамда етакчи олий таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатишига эришиш;
  • жаҳон андозаларига мос фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, фаннинг муҳим соҳалари бўйича янги илмий мактабларни шакллантириш ва улар фаолиятининг давомийлигини таъминлаш, ривожланган мамлакатларнинг университетлари билан илм-фан ва олий таълим соҳасида ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни янада кенг йўлга қўйиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида мазкур Фармоннинг бажарилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент шаҳри,
2000 йил 28 январь
...
Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!