Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Мулла Табассум Шоший

Мулла Табассум Шоший
Кўрганлар, жами:

4136

Нашр йили:

2012

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

64

Нашриёт:

Наврўз

ISBN рақами:

978-9943-381-08-7

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

6400 сўм

Сотиб олиш
Қоғозли китоб

7100 сўм

Сотувчи - KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Таниқли шоир, драматург ва ҳажвчи Ҳайдар Муҳаммаднинг асарлари нафақат ўзбек халқи, балки қардош халқлар орасида ҳам маълуму машқур.
Ушбу тўпламга жамланган ҳажвиялар гоҳ майин кулдирса, гоҳ қақ-қақа оттиради. Уларда жамиятда ўз ўрнини топа билмаган инсонлар беозор ҳажв остига олинади.
Қўшиқнавис шоир, драматург, ҳажв устаси Ҳайдар Муҳаммад - Табассум Шоший ҳаш-паш дегунча 75 ёшни «уриб қўйибди». Ўйлаймизки, ушбу тўплам ҳажв устаси тўйига муносиб тўёна бўлади.

  • Табассум Шоший ҳақида
  • Ҳажвиялар
  • Ҳайдар Муҳаммад асарлари Ўзбекистонда ўтказилган қатор танловлар ғолиби
  • Нашр қилинган китоблари
  • Ҳаммуаллифлик тўпламлари
  • Ҳайдар Муҳаммад асарлари асосида ишланган фильмлар
  • Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида пастановка қилинган асарлари
  • Ҳайдар Муҳаммад ижоди ҳақида олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари учун ўқув-қўлланма ва дарслик китобларида

ТАБАССУМ ШОШИЙ ҲАҚИДА

Таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад ўзбек ҳажвчилигида ўз ўрнига эга. Бинобарин, «Хотинимнинг уруғидан ўргилай», «Сойиб Хўжаев ҳангомалари», «Саҳна ортидаги ҳангомалар» каби китоблари чоп этилган.

«Сойиб Хўжаев ҳангомалари» китоби 2002 йили Мустақилликнинг 10 йиллигига эълон қилинган танловда энг яхши асар учун номинациясида учинчи мукофотга сазовор бўлган эди.

Унинг «Хотинлар «ГАП»идан чиққан ҳангома» комедияси асосида яратилган «Темир эркак» фильми премьераси куни «Тошкент оқшоми» газетасининг 1991 йил 29 март сонида ёзилишича: «...Санъат саройининг ойнабанд эшиклари чил-чил бўлди. Милиция ходимларининг ҳар қанча тартибни сақлашга ҳаракат қилишларига қарамай, чиптаси йўқ томошабинлар ур-йиқит қилиб зал зиналарига жойлашишди...» Мазкур фильм 1994 йили Пхенян шаҳрида ўтказилган Осиё мамлакатларининг мусиқали фильмлар фестивалида ғолибликка эришган. Унинг «Куёвлар конкурси» номли комедияси 21 йилдан бери саҳнадан тушмайди. Ҳозир Қорақалпоғистон Ёшлар театрида қорақалпоқ тилида намойиш этилмоқда.

Ушбу «МуллаТабассум Шоший» ҳажвий тўпламининг тарихи 45-46 йиллардан нарига бориб тақалади. Ҳайдар Муҳаммад ижодининг дастлабки йиллариданоқ, ҳажвий шеърлари, латифалари, ҳангомалари билан «Муштум» ва бошқа газета-журналларда қатнашиб турарди. У 1964 йилларда Мулла Табассум номи билан юмористик қаҳрамон топади. Чунки ўзбекларда қадимдан эркакларга ҳурмат юзасидан Мулла сўзини қўшиб мурожаат қилишган: Муллаака, Мулла дада, Мулла йигит ва ҳоказо. Сўнгра қаламкаш дўстлари шоир Анвар Исроилов, Маннон Тожи, Исмоил Усмонов, олим Асрор Самаллар билан маслаҳатлашади. Улар маъқуллагач, Мулла Табассум номидан бир неча латифалар ёзиб, Ўзбекистон радиосининг «Қувноқ тўлқинда» эшиттиришига беради. Бир куни уша йиллари ўзбек радиосининг адабий эшиттиришлар бош муҳаррири булиб ишлаган Ўлмас Умарбеков Ҳайдар Муҳаммадга: «Сизнинг ҳангомаларингиз бизга ёқди. «МуллаТабассум» қаҳрамонингиз номини «Табассум» эшиттиришимиз номига олсак, «Табассум» радио- журнали бўлса, Мулла Табассум журналимизнинг адабий мухбири бўлиб қолса нима дейсиз?» деди.

Мана шу баҳонада 45-46 йилдан бери радио эфирида, ҳозир «Ўзбекистон» телеканалида ҳам «Табассум» кўрсатуви пайдо бўлди...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!