Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ротшильдлар – банкирлар қироллари

Ротшильдлар – банкирлар қироллари
Кўрганлар, жами:

11247

Таржимон:

Озод Шарафиддинов

Нашр йили:

2002

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

214

Нашриёт:

Адолат

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

10700 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Машҳур ёзувчи, публицист Герберт Р.Лотманнинг «Ротшильдлар — банкирлар қироллари» воқеа романида кейинги икки аср давомида Францияда фаолият кўрсатган устамон банкирлар сулоласининг иш услуби, маҳорати батафсил ёритилади. Унда тасвирланган воқеалар бирортаси тўқилган эмас, воқеа иштирокчилари банк соҳасининг ривожланишида ҳамда жаҳондаги бошқа банкларга таъсир ўтказишда ва банк бошқаруви санъатини эгаллашда катта ҳисса кўшган.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, банк бошига тушган энг машаққатли даврларда ҳам парчаланиб кетишдан, банкротлик зарбасидан қандай қилиб сақланиб қолганликлари, уларнинг мушкул дақиқалардан чиқиб олишлари ғоят қизиқарли баён этилган.

Роман банк соҳаси ходимлари, тадбиркорлар ва молия ишлари билан қизиқувчилар учун айниқса фойдалидир.

  • ФОЙДАЛИ АСАР
  • Биринчи боб НОШУКУР АЖДОДЛАР
  • Иккинчи боб СУЛОЛАНИНГ АСОСЧИСИ
  • Учинчи боб “ЯХУДИЙЛАР ҚИРОЛИ”
  • Тўртинчи боб УЛУҒ БАРОН
  • Бешинчи боб ОҒИР ЗАМОНЛАР
  • Олтинчи боб ИККИНЧИ ИМПЕРАТОР
  • Еттинчи боб ЯНГИ АВЛОД
  • Саккизинчи боб ФРАНЦУЗ БАРОНЛАРИ
  • Тўққизинчи боб АКА-УКА РОТШИЛЬДЛАР
  • Ўнинчи боб “ЯҲУДИЙЛАР ФРАНЦИЯСИ”
  • Ўн биринчи боб ИККИ АСР ЎРТАЛИҒИДА
  • Ўн иккинчи боб БЎРОН ОЛДИДА
  • Ўн учинчи боб УРУШ ВА ТИНЧЛИК
  • Ўн тўртинчи боб ФРАНКНИ ҚУТҚАРИШ
  • Ўн бешинчи боб ДЕПРЕССИЯ ОЛДИДА
  • Ўн олтинчи боб ГИНИНГ ШОГИРДЛИГИ
  • Ўн еттинчи боб ИККИ ЮЗТАЧА ОИЛА
  • Ўн саккизинчи боб РОТШИЛЬДЛАР ВА УРУШ
  • Ўн тўққизинчи боб ВИШИ
  • Йигирманчи боб РЕЙХСМАРШАЛ ГЕРИНГ
  • Йигирми биринчи боб ҚУВҒИНЛИК ЙИЛЛАРИ
  • Йигирми иккинчи боб ТУГАТУВЧИЛАРНИ МАҲВ ЭТИШ
  • Йигирми учинчч бооб ТИКЛАНИШ
  • Йигирма тўртинчи боб РОТШИЛЬДЛАРНИНГ БАНКЛАРИ
  • Йигирми бешинчи боб КАТТА ЎЗГАРИШЛАР
  • Йигирма олтинчи боб МИТТЕРАННИНГ ИНЖИҚЛИГИ
  • Йигирма еттинчи боб ЭДМОН ВА БОШҚАЛАР
  • Йигирма саккишнчи боб ЯНГИ ЗАМОШЛАР
  • Йигирма тўққишнчи боб РОТШИЛЬДЛАР ҲАҚИДАГИ РИВОЯТЛАР
  • Ўттизинчи боб ҚИРОЛ ДАВИД

ФОЙДАЛИ АСАР

Бугун дунёда бирор мамлакат, бирорта халқ йўқки, у қай бир ҳолда, қай бир даражада бўлса-да, молияга дахлдор бўлмасин. Жамият ҳаётида тобора каттароқ роль ўйнаётган пул, эҳтимолки, ғилдирак билан бирга кашф этилгандир. У инсоният билан бирга ўсди, турли шаклларга кирди, улғайиб вояга етди ва бугунги кунда ижтимоий тараққиётнинг энг муҳим қаторларидан бирига айланди. Шу билан бирга, молия дунёси ўзининг ички қонуниятларига эга бўлган, қудратли тизимлар орқали ҳаракат қиладиган соҳага айланди — унинг ўз сирлари, ўз жумбоқлари, ўз инжиқликлари борки, булардан воқиф бўлиш ҳеч кимга зарар келтирмайди. Жаҳон адабиётида пул ва унинг инсон такдирида ўйнайдиган роли тўғрисида бир қатор асарлар яратилган. Масалан, Бальзакнинг «Гобсек» романи ёхуд Драйзернинг «Финансист» романи шулар жумласидан. Лекин бугунги кунда бу асарлар молия соҳасини тасаввур қилмоқ учун мутлақо кифоя қилмай қолди. Қўлингиздаги асар атоқли адиб Герберт Р. Лотманнинг қаламига мансуб бўлиб, «Ротшильдлар банкирлар қироли» деб аталишининг боиси бор. Маълумки, Ротшильдлар Францияда яшаган қадимий ва бадавлат хонадонлардан бўлиб, улар инсоният тарихида биринчи марта замонавий банкларни ихтиро этган одамлар. Бу воқеа бундан икки - икки ярим аср олдин рўй берган эди. Банклар инсоният учун жуда катта қулайликлар олиб келди — улар турли мамлакатлар ўртасида савдо-сотиқни кучайтирди. Пул айланишининг ўсиши ижтимоий тараққиёт суръатларига таъсир қилди, молиявий маблағларни жамғариш ва ҳаржлаш бобида янги имкониятлар пайдо бўлди, авваллари бир одамнинг ва ҳатто бир гуруҳ одамларнинг қўлидан келмаган ишларни бемалол амалга ошириш имкониятлари пайдо бўлди. Францияда сўнгги икки аср мобайнида шаҳарлардаги кўпгина қурилишлар, мамлакатни қоплаб олган темир йўл тармоқлари, йирик-йирик саноат корхоналари ва ҳатто дунёга донғи кетган бир қатор олий навли шаробларни ишлаб чиқариш ҳам Ротшильдларнинг ҳомийлигида, улар билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лотманнинг китобида Ротшильдлар очиб берилган. Албатта, Ротшильдлар банкирлар фаолияти орқали мислсиз тарзда шахсий бойликлар орттиришган ва дунёдаги энг бадавлат хонадонлардан бирига айланган.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Ротшильдлар – банкирлар кироллари