Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Сўфий жанг санъати

Сўфий жанг санъати
Кўрганлар, жами:

10193

Ҳаммуаллиф:

Нашр йили:

2003

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

160

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

7000 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Ушбу монографик асарни биз Ҳақ йўлини излаган улуғ сўфий авлиёларнинг руҳи покларига, азиз устозларимиз Акбар, Инъом бобо, Иброҳим отага, руҳий пиримиз Хўжа Аҳмад Яссавийга, бобокалонларимиз Бурта ботир, Бача ботир ва Зўрмерганларга, ҳамиша ички қувват тимсолини ўзида мужассам этган акамиз Мустанга ва Гулбаҳорга, 75 минг улуғ авлиёлар тупроғида яшаётган халқимизга, унинг мусаффолик ва баркамоллик сари интилишидаги саъй-ҳаракатларига бағишлаймиз.

Ушбу китобни мукаммал китоб ҳолига келтиришда бизга яқиндан ёрдам берган ёзувчи Тўхтамурод Рустамга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

  • Сўфийлик ва сўфий жанг санъати
  • Сўфийлик ва сўфий ҳақида қисқача сўз
  • Сўфий жанг санъати нима? У қандай мақсадга хизмат қилади?
  • Ҳужайра — мавҳум фикрлаш даражасидаги руҳий босқичнинг асоси ва баркамоллик тимсоли
  • Сўфий жанг санъати тизимининг моҳияти, унинг бошқа жанг санъатларидан фарқи ва афзал жиҳатлари
  • Сўфий жанг санъатида зикр
  • Яссавий йўналиши ва сўфий жанг санъати
  • Сўфий жанг санъати тимсоллари ҳамда жанг санъатига ёндош соҳалар
  • Манбалар
  • Сўфий жанг санъати ёзма манбаларда
  • Сўфий жанг санъати оғзаки манбаларда
  • Ботирлик, мерганлик, паҳлавонлик ва полвонлик сўфий жанг санъати анъаналарини сақловчи, ривожлантирувчи ва ав лоддан-авлодга ўтказувчи тизимлар сифатида
  • Зўрмерганлар авлоди ва сўфий жанг санъати тизими
  • Халқ рақс, ўйин-томошалари ва сўфий жанг санъати
  • Сўфий жанг санъати ва кураш
  • Жанг санъатига тайёрловчи болалар ўйинлари
  • Хитой ва сўфий жанг санъатлари
  • Сўфий жанг санъатида устознинг ўрни ва аҳамияти
  • Нима учун устоз лозим?
  • Сўфий жанг санъатида жангчилик қобилияти
  • Ҳазрати Али томонидан айтилган жанг қилиш асослари ва усуллари
  • Сўфий жанг санъати билан машғул бўлганларга баъзи бир маслаҳатлар
  • Сўфий жанг санъати бутунги кунда
  • Сўфий жанг санъатининг қайта қувватга кириши
  • Донишманд сўфийларнинг ҳикмат ва ўгитлари
  • Изоҳлар
  • Адабиётлар

Сўфий жанг санъати нима?
У қандай мақсадга хизмат қилади?

Баъзи бир дин пешволариХўжа Аҳмад Яссавийни ўз қарашлари ва чиқишлари билан динни бузганликда айблаб, Туркистондан Бухорога келишларини буюришибди. Хўжа Аҳмад Яссавий ўзлари боришни кўнгиллари тусамай, муридларидан бирининг қўлига бир қути тутқизиб, олис сафарга жўнатибдилар. Сафарга чиқишидан олдин унга қутини ҳаргиз очакўрмасликни буюрибдилар.

Бухородагилар Ҳазратни жума куни кутишган экан. Мурид келиб пири ўзидан шу қутини бериб юборганини айтганида, халойиқ: «Бизни писанд қилмабди, уни жазолаш керак!», деган фикрга келибди ва қутини очишибди. Не кўз билан кўришсинки, қути ичида бир шам ёниб турган эмиш. Шам устида эса мавҳум ҳолатда бир парча пахта чўғланмай турганмиш. Халойиқ ҳайратдан лол қолиб, ичига қўрқув тушибди. Шунда Ҳазратнинг муриди қути ичидаги номани олиб ўқибди. Унда: «Нодонликларингни биринчи гал кечираман», деб ёзилган экан.

Сўфий жанг санъати илоҳий илмга асосланган мукаммал инсоннинг жанг тизими бўлиб, ундаги таянч тамойиллар сўфийлик билан чамбарчас боғлиқ. Сўфий бўлмасдан бу тизимга чуқур кириш, унинг сўнгги камолот нуқтасига етиш мумкин эмас.

Сўфий жанг санъати жанг қилишгагина мўлжалланмаган. У моҳиятан фақат баркамоллика эришиш учун хизмат қилади. Жанг дейилганда организмдаги Аллоҳ берган манфий қувват методикасини ривожлантириш назарда тутилади. Чунки организмда манфий қувват билан мусбат қувват даражаси мутаносиб бўлмаса, одам ривожлана олмайди. Одамда фақат ижобий қувват ошиб борса ҳам у Аллоҳнинг яхлит тизимидан чиқиб кетади. Яъни бундай киши маълум қолипдаги тамойиллар доирасида ёки дунёвий илм даражасида чекланиб қолади. Аксинча, салбий тизим ривожланиб кетса, бу одамда шайтоний тамойиллар тантана қилади...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Суфий жанг санъати