Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Табобат олами - касалликлар ва уларни даволаш йўллари

Табобат олами - касалликлар ва уларни даволаш йўллари
Кўрганлар, жами:

88708

Ҳаммуаллиф:

Нашр йили:

2012

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

664

Нашриёт:

Ношир

ISBN рақами:

978-9943-363-63-3

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

19900 сўм

Сотиб олиш
Қоғозли китоб

120000 сўм

Сотувчи - KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Республикамизда юртимиз равнақи ва келажаги йўлида изчиллик билан олиб борилаётган турли соҳалардаги ислоҳотлар, янгиланишлар жараёни, соғлиқни сақлаш тизимини ҳам четлаб ўтмади. Бу соҳага давлатимиз раҳбарияти томонидан бўлаётган катта эътибор, саломатликни сақлаш тизимида янги дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва уларни ҳаётга тадбиқ этилишини таъминламоқда. Шу жараёнда, соғлиқни сақлаш тизимида ташкил этилган тиббиётнинг турли соҳалари республика илмий-амалий марказлари, республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази ва унинг вилоятлар, туманлардаги филиаллари, энг муҳими аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишдек юксак вазифа юклатилган қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), тез ёрдам шахобчалари ва оилавий поликлиникалар ўз фаолиятларини тинимсиз равишда такомиллаштириб бормоқда. Бу ўринда, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи омилларини тарғиб этиш, уларнинг саломатлигини авайлаб-асраш йўлида ўзларининг ҳам четда турмаслигига эришиш ва тиббиёт соҳасидаги билимларини янада ошириш катта аҳамият касб этади. Ушбу китоб, турмушимизда кўп учрайдиган касалликларга бағишланган бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, намоён бўлишидаги белгилар, тарқалиши ёки юқиши сабаблари, касаллик юзага келганда қайси шифокорга мурожаат этиш ва уни аниқлашда қандай текширувлар бажарилиши кераклиги хақида маълумотлар беради. Қўлланма тушунарли, оммабоп ва фойдали бўлиши учун, бўлимлар тузилиши соддалаштирилган, ундаги кўпёқлама ахборотлар, турли нашрларда учрайдиган, халқона табобатда қўлланиладиган маълумотлар билан биргаликда тўпланиб, бир тизимга солинди. Ушбу китоб кенг китобхон оммасига мўлжалланган.

Сўз боши ўрнида
ЮРАК ВА ҚОН ТОМИР КА САЛЛИКЛАРИ

  • Аригмия
  • Атеросклероз
  • Веналарнинг варикоз кенгайиши
  • Артериал гипертензия
  • Артериал гипотензия
  • Инсульт
  • Миокард инфаркт
  • Юракнинг ишемик касаллиги
  • Лимфостаз (фил оёғи, филоёқлашув)
  • Бод (ревматизм)
  • Юрак етишмовчилиги
  • Стенокардия
  • Тромбофлебит

ОВҚАТҲАЗМ ҚИЛИШАЪЗОЛАРИ
КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Тиш оғриғи
  • Стоматит (оғиз шиллиқ пардасининг яллиғланиши, еликиш)
  • Пародонтоз (тиш тушиши)
  • Ҳиқичоқ
  • Меъда (жиғилдон) қайнаши
  • Эзофагит
  • Гастрит
  • Ошқозон яраси
  • Метеоризм (қорин дамланиши ва қаппайиши)
  • Лактаза етишмовчилиги
  • Целиакия
  • Энтерит
  • Дисбактериоз (дисбиоз)
  • Ич кетиши
  • Ич қотиши
  • Ичакларнинг тутилиб қолиши
  • Аппендицит (кўричак)
  • Колит (қуланж)
  • Геморрой (бавосил)
  • Грижа (чурра)
  • Ўт тоши касаллиги
  • Холецистит
  • Жигар циррози (қотиши)
  • Панкреотит
  • Перитонит (қорин пардасининг яллиғланиши)

АСАБ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Уйқусизлик
  • Бош оғриғи
  • Бош айланиши
  • Невралгия
  • Неврит
  • Энурез

МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ ВА ЭНДОКРИН АЪЗОЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Анемия
  • Гипертиреоз
  • Гипотиреоз
  • Бўқоқ
  • Озиб кетиш
  • Семириш
  • Ниқриз (подагра)
  • Рахит (мечкай)
  • Кандли диабет

ТАЯЧ-ҲАРАКАТ АППАРАТИ КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Артритлар ва артрозлар
  • Бурсит
  • Остеохондроз
  • Остеопороз
  • Яссиоёқлик
  • Товон пихи

БУЙРАК ВА СИЙДИК ЧИҚАРУВЧИ ЙЎЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Гломерулонефрит
  • Пиелонефрит
  • Буйрак тоши касаллиги
  • Уретрит
  • Цистит

ҚУЛОҚ, ТОМОҚ ВА БУРУН АЪЗОЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Аденоидлар
  • Ангина
  • Бронхит
  • Бронхиал астма (зиқнафас)
  • Гайморит
  • Дудуқлик
  • Ларингит
  • Ринит (тумов)
  • Отит (қулоқ яллиғланиши)
  • Пневмония (зотилжам)
  • Синусит
  • Эшитиш қобилиятининг пасайиши
  • Фарингит
  • Хуррак

КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Кўз доғи
  • Блефарит (шилпиғлик
  • Узоқни яхши кўрмаслик
  • Глаукома
  • Яқинни яхши кўрмаслик касаллиги
  • Катаракта
  • Конъюнктивит
  • Кўриш қобилиятининг пасайиши
  • Говмичча (тирсак)

АЁЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Аднексит
  • Вульвовагинит
  • Климакс
  • Мастит
  • Мастопатия
  • «Ой кўришолди» синдроми
  • Бачадон фибромиомаси
  • Цервицит

ЮҚУМЛИ КА САЛЛИКЛАР

  • Кутуриш
  • Ботулизм
  • Бруцеллез
  • Сувчечак
  • Битлиқилик
  • Гижжа
  • Гепатит (сариқ)
  • Герпес
  • Грипп
  • Дизентерия (ич кетиши)
  • Дифтерия
  • Кўкйўтал (кўксов)
  • Қизамиқ
  • Қизилча
  • Малярия (безгак)
  • Менингит
  • ЎРВИ
  • Эпидемик паротит (тепки)
  • Сибирь яраси — куйдирги
  • Скарлатина (қизилча касаллиги)
  • Сил
  • Вабо
  • Ўлат

ТЕРИ ВА ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Сўгал
  • Сепкил
  • Витилиго (пес)
  • Соч тўкилиши
  • Сўзак (гонорея)
  • Дерматит
  • Нейродермит
  • Тирноқ касалликлари
  • Хасмол (панариций)
  • Псориаз (пўстлоқли темиртки)
  • Хол, нор
  • Сарамас яллиғланиши (рожистое восполение)
  • Себорея (қасмоқ)
  • Заҳм (сифилис)
  • Трихоманиаз
  • Ҳуснбузарлар (бужамалар) — угри
  • Чипқон
  • Қичима
  • Чилли яра (экзема)

ЭРКАКЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ

  • Простата безининг аденомаси
  • Балнопостит
  • Жинсий заифлик (импотенция) .
  • Орхоэпидидимит
  • Простатит
  • Фимоз (жинсий олат бошининг яллиғланиши)

БОШҚА КАСАЛЛИКЛАР ВА ОҒРИҚЛИ ҲОЛАТЛАР

  • Алкоголизм
  • Аллергия
  • Бепуштлик
  • Сариқлик
  • Никотинга мубталолик
  • Қариш
  • Чарчоқ

САЛЛОМАТЛИК ДАРАЖАСИНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯХШИЛАШ

  • Тинч ҳолатда юрак уришининг тезлиги
  • Артерия босими
  • Ҳаётий кўрсаткич
  • Бўй - оғирлик индекси
  • Жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш стажи
  • Умумий чидамлилик
  • Кучнинг чидамлилиги
  • Чаққонлик, тезлик-кучлилик ва бошқа сифатлар
  • Организм иммун тизими ишининг самарадорлиги
  • Сурункали касаллик борлиги
  • Биологик ёшни баҳолаш
  • Қон таркибига қараб ташхис қўйиш
  • Сийдик таҳлилига қараб ташхис қўйиш
  • Оёқдаги қадоқларга қараб ташхис қўйиш
  • Тирноқларга қараб ташхис қўйиш
  • Бошқа белгиларга қараб ташхис қўйиш
  • Экология ва саломатлик
  • Экологияни булғатувчиларга қарши кураш
  • Қуёш радиацияси
  • Турмуш шароитида нурланиш
  • Майда тўлқинли печка, индукцион плита ва биопарли духовка
  • Турмушимиздаги техника воситалари
  • Уяли телефонлар
  • Компьютер
  • Болалар ва компьютер
  • Телевизор
  • Овқатланиш экологияси
  • Сурункали чарчаш синдроми
  • Эҳтиёт бўлинг!
  • Адабиётлар рўйхати
  • 1-Илова
  • Тана бўйи ва вазнига мувофиқ тана вазни индекслари
  • 2-Илова
  • Лаборатория ва асбобий нормативлар
  • 3-Илова
  • Озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг гликемик индекслари (ГИ)

ГЕПАТИТ (САРИҚ)
Гепатит — жигарнинг ўткир ва сурункали шамоллаш касаллиги. Ўткир гепатитни вируслар, ичак касалликларининг бошқа қўзғатувчилари, заҳарли моддалар, оқ қурбақасалла ёки бужур замбуруғлар келтириб чиқариши мумкин. Баъзан радиацион заҳарланиш, алкоголь истеъмол қилиш ва бошқа сабаблар оқибатида ривожланади. Чунки жигарнинг ўткир ва сурункали касалланишининг сабаби вирусдир. Ўткир вирусли гепатитни турли вируслар келтириб чиқаради. Вирусли гепатитнинг А, В, С, Д, Е ва О лари мавжуд.
• А ва Е гепатит билан (эпидемик гепатит) вирус билан зарарланган сув ёки озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганда ва касал одам билан муносабатда бўлгандан кейин шахсий гигиена қоидасига риоя қилинмаганда касалланади. Тўғри, ўз вақтида бошланган муолажада касаллик деярли беиз йўқолиб кетади, айни вақтда В ва айниқса С вирусдан келиб чиққан гепатитлар кўпинча сурункалига ўтиб қолиб, жигар цир-розига олиб келади.
• В,С,Д ва О (зардобли) гепатит билан касалланган қоннинг озгина миқдори соғлом одам қонига тушиб қолганда — жароҳатланган тери шиллиқ пардалар орқали заҳарланадилар (тиббий уколлар, жинсий алоқа ва ҳоказо).
• Энг кўп учрайдиганлари А, В ва С гепатитларидир. Сурункали гепатитлар — яллиғланиш дистрофик тусдаги жигар касаллиги бўлиб, 6 ойдан кўпроққа чўзилади. Энг кўп учрайдигани ўткир вирусли В ва С гепатитлар, ўтнинг турғунлашиб қолиши, гоҳ-гоҳ — алкоголгизм, кимёвий ва тиббий дорилар (хлороформ, қўрғошин бирикмалари, триниторатолуол, Атофан, Аминазин, Изониазид, Метилдопа ва ҳоказо билан заҳарланишлар, сурункали юқумли касалликлар сил, бруцеллёз ва ҳоказолар) сабабли юзага келади.
• А ўткир вирусли гепатитда инкубацион (яширин) давр 15 дан 45 кунгача, В ва С гепатитда — 6 ой ва ундан ортиққа чўзилади. Инкубацион даврдан кейин сариқолди (1—2 ҳафта), сўнг сариқ, ундан кейин эса бошқа ҳодисалар ва соғайиш даври келади.
БЕЛГИЛАРИ
Сариқолди даври
• Аксар ҳолларда гриппга ўхшаш шаклда бўлади, ҳарорат кўтарилади, бош оғрийди, бўғимлар қақшайди, йўтал тутиб, бурун оқади.
• Кам ҳолларда гепатитнинг ичак шакли учрайди, айни вақтда иссиқ кўтарилиб, кўнгил айнийди, қайт келади, ич кетади ва ўнг қобирға ости тортиб оғрийди.
Сариқ даври
• Пешоб тобора тўқ тус олаверади (аччиқ дамланган чойга ўхшаб), нажас эса рангини йўқотади (оқ ёки сариқ лойга ўхшаш).
• Тери ва кўз оқи сариқ рангга бўялади.
• Тана ҳарорати мўътадиллик даражасигача пасаяди.
• Умумий аҳвол анча ёмонлашади.
• Кўнгил айниш, иштаҳа йўқлиги, кескин ҳолсизлик безовта қилади.
• Бурундан қон кетиши, тери остига қон қуйилиши мумкин, тери қичишади, кўплаб беморлар қаттиқ тажанг бўлиб қолади, уйқуси қочади.
Сариқ даври яхши деганда икки ҳафтагача чўзилиши мумкин, аммо 1—1,5 ойгача ҳам давом этиши кузатилади. Ҳозирги вақтда гепатитнинг сариқсиз шакли тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Қолдиқли ҳодисалар 2—3 ҳафтадан бир неча ойгача чўзилиши мумкин. Тўла соғайиш бирданига бошланмайди: аввал кайфият яхшиланади, кейин қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари ўз ҳолига келади, жигар фаолияти сал кейинроқ тикланади. Гоҳо ўткир гепатитнинг оғир шакллари сурункасига, кейин эса жигар циррозига ўтиб кетади. Жигар етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Сурункали гепатитда муттасил симиллаган оғриқ сезилади, ёки ўнг қобирға ости зилдай бўлади, жигар бир зайлда катталашиб боради. Иштаҳа одатда суст, кекириш безовта қилади, кўнгил беҳузур бўлади, ёққа тоқати бўлмайди, алкоголь ёқмайди, қорин шишиб, қулдирайди, умумий ҳолсизлик, кўп терлаш қийнайди. Оз-моз сариқ бўлади, тери қичишади ва аҳён-аҳёнда ҳарорат озгина кўтарилади.
Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак?
Гепатитнинг дастлабки аломатларидаёқ шифокорга мурожаат қилиш керак, чунки бу касалликнинг энг енгил шакли ҳам асоратга олиб келиши ва сурункали шаклга ўтиши мумкин.
Гепатит юқумли касаллик, шу боис зудлик билан шифокорни уйга чақириш мақсадга мувофиқ.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Табобат олами - касалликлар ва уларни даволаш йуллари