Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Александр Пушкин

Александр Пушкин
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Александр Сергеевич Пушкин

 

Александр Сергеевич Пушкин (1799-йил 26-май (6-июн) Москва — 1837-йил 29-январ (10-феврал) Санкт-Петербург) - улуғ рус адиби, янги рус адабиётининг асосчиси, драматург ва наср ёзувчи.

Отаси Сергей Львович қадимий дворянлар авлодидан, гвардия офицери бўлиб, франсузча шеърлар ёзиб турарди. Онаси Надежда Осиповна Пётрнинг тарбиясида бўлган ҳабаш А.П. Ганнибал (асли исми Иброҳим) нинг невараси эди. Ота-онаси ёш Пушкинни бувиси Маря Алексеевна ва энагаси Арина Родионовна тарбиясига топширган. Унинг амакиси Василий Лвович ўша даврнинг кўзга кўринган шоирлардан бўлиб, Пушкинларникига таниқли шоирлар тез-тез меҳмон бўлиб келарди. Бу муҳит Пушкинда шеъриятга ҳавас уйғотди. 1811-1817-йилларда у Сарское селодаги лицейда таълим олган. Пушкиннинг дастлабки шеъри матбуотда 1814-йилдаёқ босилган эди. 1833-йил декабрида Николай И Пушкинни камер — юнкер қилиб тайинлаган. 1837-йилда ёш франсуз офицери Жорж Дантес билан дуелда Пушкин оғир яраланиб, вафот этади.

Пушкиннинг кўʻплаб асарлари ўзбек тилига таржима қилинган («Борис Годунов», «Дубровский», «Кавказ асири» Чўлпон томонидан (1936-37), «Евгений Онегин» Ойбек томонидан (1937), «Боқчасарой фонтани» Усмон Носир томонидан (1937), «Капитан қизи» Абдулла Қаҳҳор томонидан (1939), «Руслан ва Людмила» Миртемир томонидан (1948) таржима қилинган).

Китоблар