Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Абдулла Қаҳҳор

Абдулла Қаҳҳор

 

Абдулла Қаҳҳор (1907—1968) — Талантли ўзбек ёзувчиси. 1907 йил 17 сентябрда Аштда туғилди. Олдин эски мактабда, «Истиқбол» мактаб-интернатида, сўнгра Қўқон педтехникумида ўқиди. 1925 йилда Тошкентга келиб, турли таҳририятларда меҳнат қилди. 1926—1930 йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факултетида таҳсил олди. Умри мобайнида турли ижодий муассасаларда ишлади.

Абдулла Қаҳҳор (1907.17.9, Қўқон — 1968.25.5, Москва) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1967). Темирчи оиласида туғилган. Болалиги Қўқон ва унинг атрофидаги қишлоқларда ўтди. Оққўрғон қишлоғидаги Мамажон қорининг усули савтия мактабида таҳсил кўрди. Оиласи Қўқонга кўчиб келгач "Истиқлол" номли шўро мактабига ўқишга киради, ундан интернат, "Коммуна", "Намуна" мактабларида, сўнг билим юртида таҳсил кўради. Билим юртининг "Адиб" қўлёзма журналида дастлабки машқлари билан қатнашади. Тошкентдаги "Қизил Ўзбекистон" газетаси таҳририятининг "Ишчи-батрак мактублари" варақасига муҳаррирлик қилди (1925). У газетада ишлаш жараёнида Ўрта Осиё давлат университетининг ишчилар факултетини тамомлайди (1928).Ёзувчи яна Қўқонга бориб, дастлаб ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курсида муаллимлик қилади; кўп ўтмай "Янги Фарғона" вилоят газетасига котиб ва "Чиғириқ" ҳажвий бўлимига мудир этиб тайинланади (1929). Қаҳҳорнинг "Ой куйганда" илк ҳажвий шеъри "Муштум" жур.да Норин шилпиқ тахаллуси остида босилди (1924). Сўнг унинг бир қанча ҳажвий шеър ва ҳикоялари "Муштум", "Янги йўл" журналлари ва "Қизил Ўзбекистон" газетасида Мавлон куфур, Гулёр, Ниш, Эркабой, Эвой каби тахаллуслар остида эълон қилинди. Ёзувчи 30-йилларда яна Тошкентга қайтади ва Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факултетига ўқишга киради (1930), кейинчалик "Совет адабиёти" журналида масъул котиб вазифасини бажаради.