Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Абу Наср Форобий

 Абу Наср Форобий

 

Форобий (тахаллуси; тўлиқ номи Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон Форобий) (873, Фороб шаҳри — 950, Дамашқ) — Ўрта Осиёнинг улуғ Туркий мутафаккири ва қомусий олими. Юнон фалсафасини чуқур билгани, унга шархлар битганлиги ва жаҳонга тарғиб қилгани ҳамда замонасининг илмларини пухта ўзлаштириб, фанлар ривожига улкан ҳисса қўшгани учун "ал Муаллим ассоний" ("Иккинчи муаллим", Аристотелдан кейин), "Шарқ Арастуси" номларига сазовор бўлди. Ф. Сирдарё соҳилидаги Фороб (Ўтрор) деган жойда туркий қабилага мансуб ҳарбий хизматчи оиласида таваллуд топади. Ўша даврда Мовароуннаҳрда сомонийлар сулоласи ҳукмронлик қилаётган эди. Бўлажак файласуф бошланғич билимини Ўтрорда олгандан сўнг , ўʻқишини Тошкент, Самарканд ва Бухорода давом эттирди. Ф. илмини янада чуқурлаштириш мақсадида Бағдодга ёл олади. Олим ёлёлакай Эроннинг йирик шаҳарлари Рай, Ҳамадон, Исфаҳон ва бошқа жойларда бўлади. Бағдодда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидан келган талаба ва олимлар тўпланган эди. Бу ерда кўзга кўринган олиму фузалолар билан танишди, юнон фалсафий мактаби, турли фан соҳалари намояндалари билан учрашиб, улардан илм сирларини ўрганди. Мас, Абу Башар Матта ибн Юнусдан (870—940) юнон тили ва фалсафасини, Юҳанна ибн Ҳийлондан (860—920) эса тиббиёт ва мантиқ илмини ўрганди. Баъзи тарихий манбаларда келтирилишича, Ф. 70 дан ортиқ тилни билган.