Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Анвар Намозов

Анвар Намозов
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Намозов Анвар

 

Анвар Намозов номи, асосан, газетхонларга яхши таниш. Боиси, у кўп йиллар етакчи нашрларда фаолият кўрсатган. 1993 йилда Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тугатган. Талабалик давридаёқ унинг ижод намуналари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Оила ва жамият” газеталарида чоп этилган. Университетни тамомлагач, “Зарафшон”, “Даракчи” газеталарида ишлаган. Бир талай мақолалари ва бадиий ижод намуналари “Ҳуррият”, “Моҳият”, “Бекажон”, “Парвона” ва бошқа вақтли матбуот нашларида ҳам эълон қилинган. Анвар Намозов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси ҳам бўлган. Айни пайтда у республикамиздаги нуфузли нашриётлардан бирида бош муҳаррирлик қилмоқда. А.Намозов ижодга жиддий, масъулият билан қарайди.
“Мен – кўринмас одам” қиссаси унинг биринчи китобидир.