Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Чори Жумаев

Чори Жумаев

 

Чори Жумаев Чори Жумаев 1938 йилда Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Тўғиз қишлоғида туғилган.
1967 йилда Самарқанд Кооператив институтини иқтисодчи-ҳисобчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1983 йилда иқтисод фанлари номзодлиги учун Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги “Иқтисод” институтида “Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда моддий рағбатлантиришнинг ўрни” мавзусида диссертация ёқлаган. 1983 йилда доцентлик илмий унвонига сазовор бўлган. 2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллиги эсталик нишони, меҳнат фахрийси медали ва ҳукумат, вазирлик ҳамда вилоят ҳокимлигининг қатор фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. Вилоят ва шаҳар кенгашлари депутатлигига сайланган. Унинг қатор илмий мақолалари, услубий ишлари Республика ва халқаро илмий-назарий конференцияларда чоп этилган.