Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Эркин Хушвақтов

Эркин Хушвақтов
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Хушвақтов Эркин Болтаевич

 

Драматург Эркин Хушвақтов, 1959 йил 15 мартда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани Чамбил қишлоғида туғилган. 1976 йили ўрта мактабни битиргач А. Қодирий номидаги Тошкент давлат Маданият институтининг “Ҳаваскорлик театри жамоаси режиссёрлиги” бўлимига ўқишга кирган ва 1983 йили тамомлаган.
Ўзбек Миллий академик драма театрида А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романи асосидаги инсценировкаси (1994 йил), “Чимилдиқ” (1996 йил), “Машраб” (1997 йил), “Қирмизи олма” (2003 йил), “Андишалик келинчак” (2005 йил), “Рашк” (2008 йил), А. Ҳидоятов Драма театрида “Эски муҳаббат” (2004 йил), Ёш томошабинлар театрида “Чўп қўғирчоқ” (2004 йил), Республика қўғирчоқ театрида “Чўп қўғирчоқ” (2008 йил) ва бошқа кўплаб пьесалари саҳналаштирилган. 1987 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театрида ишлаб келмоқда. Ўзбек театри, кино ва телевидение санъатлари ривожидаги хизматлари учун 2002 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.