Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Фарид Усмон *

Фарид Усмон

 

Фарид Усмон 1946 йил 1 августда Андижон шаҳрида хизматчи оиласида туғилди.
Андижон давлат университетининг филология факультетида, Москвадаги М. Горький номли Адабиёт институтида (1985–1987) таҳсил олди. “Гулхан” журналида, Ёзувчилар уюшмасининг тарғибот маркази вилоят бўлимида, Андижон давлат тиллар педагогика институти сиёсий фанлар кафедрасида, мактаб ва касб-ҳунар билим юртларида, Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимида хизмат қилди. 1998 йилдан Андижон вилоят ҳокимлиги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида чоп этилаётган ижтимоий-маърифий нашр – “Келажак” газетасида муҳаррирлик қилди.
Фарид Усмон бадиий адабиётга ўтган асрнинг 70-йилларида кириб келди. Дастлабки туркум шеърлари “Ёшлик баёзи”, “Ёшлик” тўпламларида, газета ва журналларда чиқа бошлади. Шеърлари таниқли ҳофизлар томонидан қўшиқ қилиб куйланди.
“Умид гулзори” (1976), “Навосиз наво” (1978), “Ул қаро кўз бўлмаса…” (1979), “Сочларингда тун уйқуси” (1980), “Қадр кечаси”, “Жон қуши” (1997) каби китоблари, “Мен кичикмас, каттаман”, “Бир жуфт бинафша”, “Оқ олтин”га кўк чироқ” сингари болаларга аталган шеърий мажмуалари босилиб чиқди. “Шаҳзод”, “Ҳовлидаги ҳангома” каби саҳна асарлари Ёш томошабинлар театрида намойиш этилди.
Мустақиллик йилларида Фарид Усмон “Руҳ булбули” (2009), “Ҳусн довони” (2006), "Қайларга қочай лайло"(2010), “Янги ой” (2011), “Мени сев” (2011),"Шоҳ Бобур юлдузи"(2013), "Андижон юртида тўлган ой"(2019) сингари китоблар чоп эттирди.
"Дўстлик" ордени соҳиби.