Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Райдер Генри

Райдер Генри

 

Сэр Генри Райдер Хаггард (1856 – 1925). Ўз асарлари орқали бўлажак ёзувчилар ижодига катта таъсир кўрсатган ва Люисс Керролл, Эдгар По каби ижодкорлар қаторида саргузашт жанрига асоа солган машҳур ижодкор. 1856 йил 22 июнда Англияда туғилган. Хаггард аввал ҳуқуқшунос бўлиш ниятида билим олади. Олти йилга яқин Жанубий Африкада яшайди. У ерда Хаггард турли бошқарув лавозимларида фаолият олиб боради. Шу ерда олган таассуротлари кейинчалик ёзилган ва ўқувчилари орасида шов-шувга айланган асарлари учун мавзу бўлиб қолади. Генри адабиёт ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш ниятида Англияга қайтади. Англия бўйлаб саёҳати давомида у ер қатлами ҳолатини, қишлоқдаги содда одамлар ҳаётини ўрганади. Худди шу вақтда Хаггардга адвокатлик билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади. Лекин бу соҳа унинг табиатига мутлоқо зид эканини кеч бўлса-да тушуниб етади. Генри тинимсиз ёза бошлайди: бир-биридан қизиқ, саргузаштга бой асарлар ўқувчилар орасида қўлма-қўл бўлиб кетади. Бу асарлардаги ҳар бир воқеа тасвири майда деталларгача асосли, қаҳрамонларнинг руҳий ҳолати ишонарли , таъсирчанлиги билан ҳам тез орада шуҳрат қозонади.
Хаггардни доимо ўзга олам сирлари, ер юзида йўқолиб кетган турли қабила ва элатлар қизиқтириб келган. У умрбоқийлик ҳақида ҳам кўп асарлар яратган. Ва эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур “Блосхолм соҳибаси” романи ҳам шундай асарлар сирасига киради.