Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Ҳанс Кристиан Андерсен

 Ҳанс Кристиан Андерсен

 

АНДЕРСЕН (Andersen) Ханс Кри-стиан (1805.2.4, Оденс - 1875.4.8, Ко-пенгаген) — Дания ёзувчиси, машҳур эртакнавис. Этикдўз оиласида туғилган. "Импровизатор" (1835) романида қуйи табақадан чиққан хаёлпараст шоир ва жамият зиддияти тасвирланади. А.нинг "Қўрғошин солдатча" (1838), "Бул-491бул" (1843), "Иркит ўрдакча" (1843), "Қиролича" (1844), "Она" (1848) каби ма-шҳур эртаклари ва "Сурациз сурат китоби" (1840) шу даврда яратилган. А. "Мулат" (1840) песасини, "Шоир бо-зори" (1842) йўл хотираларини ҳам ёз-ган. "Икки баронесса" (1849) романида табақалаштиришга асосланган жамиятни танқид қилади. А.нинг жуда кўп эртакла-ри ("Иркит ўрдакча", "Қиролича" ва бошқалар) ўзбек тили га таржима қилинган.