Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Ғайрат Аҳадович Мажидов

Ғайрат Аҳадович Мажидов

 

Ғайрат Мажид 1976 йил 14 январда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Хўжаилмкони қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. Айни дамларда у “YOSHLAR” телерадиоканалида хизмат қилади. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.Республика “Зомин” семинар кенгаши, ҳамда “Энг улуғ, энг азиз” кўрик танлови ғолиби.Нашр этилган китоблари: “Гул санам” (1997 йил), “Ҳеч кимга ўхшамайсан” (2000 йил), “Кўзларингни соғинаман” (2006 йил), “Кўксимдаги юлдузлар” (2008 йил), “Ишққа борар йўл” (2009 йил).Шеърлари эълон қилинган тўпламлар: “Бойчечак”, “Истиқлол умидлари”