Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муҳаббат Йўлдошева *

Муҳаббат Йўлдошева

 

Муҳаббат Йўлдошева 1964 йил 22 мартда туғилган. 1981 йилда Тошкент вилоятидаги 16-ўрта мактабни Олтин медаль билан, 1987 йилда Абу Райҳон Беруний номли Тошкент Политехника институтини битирган.
Муҳаббат Йўлдошеванинг фантастик ҳикоя ва эртаклари ўзбек, инглиз, серб, ҳинд, бангла, корейс, қозоқ, украин, белорус ва рус тилларига таржима қилинган. 2010 йилда Москвада ўтказилган I-Халқаро Кичик проза танловида “Буюк Сут дарёси” номли эртак қиссаси билан қатнашиб, Болалар адабиёти йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритган.
2011-2014 йиллар давомида 3та бадиий фильм учун сценарий ёзган. 2013 йилда Жанубий Кореяда ўтказилган Ўрта Осиё мамлакатлари халқларининг мифлари, эртаклари ва афсоналари асосидаги сценарийлар Халқаро танловида “Қўҳи-Қоф шаҳзодаси” номли бадиий фильм сценарийси учун 1-ўринни эгаллаган.
1999-2019 йиллар давомида 400дан ошиқ бадиий фильм ва 20та телесериални ўзбек тилига ўгирган.
Муҳаббат Йўлдошеванинг биринчи китоби “Кентавр” номли фантастик ҳикоялар тўплами бўлиб, у 1988 йилда нашрдан чиққан. Шундан сўнг “Буюк сут дарёси” (2006), “Тунги хиёнат” (2012), “Принц страны Кохи-Коф” (Жанубий Корея, 2013, ), “Great Dairy River” “Буюк сут дарёси” (АҚШ, 2017), “Great Dairy River” (“Amazon.com Inc” 2017), “Қайнона” (2017), “Юлдузларни ютган тун” (2017), “Ўгай ота” (2019), “Мой друг-облако” (Жанубий Корея, 2019), “나의구름친구”, “Менинг булут дўстларим” (Жанубий Корея, 2019), “My Cloud Friends” каби китоблари нашр этилган. Унинг рус тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан рус тилига қилган таржимасида ўндан ошиқ китоблар дунё юзини кўрган бўлиб, “Самовий қотил” (детектив, 2012), “Ўйла ва бой бўл” (муаллиф: Н. Хилл, 2016), “XV-XVI асрлар китоб санъати дурдоналарида Алишер Навоий асарлари” (муаллиф: О.Васильева, 2016), “Самовий қотил” (детектив, 2017), “Ўғри аёл” (детектив, “2017), “Адвокат” (детектив, “2017), “Черная книга алхимика” (муаллиф, Б.Абдуғафур, 2018), “Олтин мерос” (Н. Хиллнинг “Бир йилда бой бўлиш”, “Омад зинаси”, “Фикрланг ва бойинг”, “Фаровонлик сирлари”, “Бойиш қоидалари” номли китоблари киритилган сайланма, 2018), “Узбечка” (муаллиф: Б.Абдуғафур, 2020) шу жумладандир...