Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Абдужаббор Обидов

Абдужаббор Обидов

 

Абдужаббор Абдухамидович Обидов, 1953 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий, фан номзоди. Ўзбекистон Миллий Университетини битирган, касби информатик. Кўплаб ўқув-услубий қўлланмалар яратган. Етмишдан ортиқ илмий-педагогик мақолалар муаллифи. Ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлайди. 2001-2013 йиллар давомида “Шабнамдек пок муҳаббат”, “Дарахт гуллаб топар эътибор”, “Маҳлиё кўнгил”, “Жавзо ифори”, “Шош оҳанглари”, “Мумтоз наво” ва “Сени қизғонаман” шеърий китобларини босиб чиқарди. “Бахтини йўқотган гўзал” романи (2013 й.), “Экканингни ўрасан”, “Безабонлар муҳаббати” ва “Қамишзордан мўралаган ёр” (2014 й.) насрий асарлари чоп этилиб китобхонларга тақдим этилган.