Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Пауло Коэльо

Пауло Коэльо

 

Пауло Коелъо (Пауло Коелъо, 24 август, 1947 йилда туғилган) - Бразилиялик шоир ва ёзувчи.

Коелъо 24 август 1947 йилда Бразилиянинг Рио да Жанейро шаҳрида туғилган. У ўша ердаги ҳуқуқий соҳадаги ўқув юртида ўқиган, лекин 1970 йилда Мексика, Перу, Боливия,Чили, Европа ҳамда Шимолий Америка бўйлаб саёҳат амалга ошириш учун ўқишини ташлаган. 2 йил кейинроқ у Бразилияга қайтиб келиб эстрада мусиқаси учун шеърлар ёза бошлаб, Раул Сеихас каби мусиқачилар билан ишлади. Жуан Ариас билан бўлган интервюда айтиб ўтганидек, ўша пайтларда Коелъо қарама-қаршиликларга эга бўлган инглиз мистиги Aleister Crowley ижоди таъсирида бўлган. Таъсир нафақат мусиқа, балки ўша Minais Gerais'ga кўра жамиятда анархист жамоа ҳисобланган «Алтернатив жамият» тузиш планларига ҳам ўтиб кетди. Лойиҳа Бразилия ҳарбийлари томонидан жиноий топилиб, ушбу жамоанинг барча аъзолари, шу жумладан Коелъо ва Сеихас ҳам қамоқ жазосини ўташди. Кейинроқ у Голландияда унинг ҳаётини ўзгартирган ҳамда христианликка етаклаган бир инсонни учратди. У RAM (Regnus Agnus Mundi) деб номланган Католик гуруҳи аъзолигини қабул қилди. 1986 йилда у қадимий испан маросими бўлган ва асари «The Piligramage»да тасвирланган Сантяго йўлини босиб ўтди. У ва унинг турмуш ўртоғи Кристина Бразилиянинг Рио де Жанейросида яшашади.