Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Раъно Раҳмонберди қизи

Раъно Раҳмонберди қизи
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Рамонова Раъно

 

Республика журналистлар ва ёзувчилар ижодий уюшмаси аъзоси Рамонова Раъно (Раъно Раҳмонберди қизи), 1949 йил 3 февралда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани, Шўрахон қишлоғида зиёли оиласида таваллуд топган. 1966 йилда Тўрткўл туманидаги 1-сон Пушкин номли ўрта мактабнинг 11-синфини битириб, туман газетасида мусаҳҳиҳа бўлиб ишлаш билан бирга 1967-73 йилларда ТошДУ (ЎзМУ)нинг журналистика факультетини сиртдан тугатган. 1985 йилгача туман газетасида мусаҳҳиҳа, адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, 1985-95 йилларда Республика хотин-қизлар журнали “Саодат” таҳририятида катта муҳаррир, ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Сиҳат саломатлик” журналида масъул котиб, 1995-1999 йилларда Ўзбекистон давлат матбуот қўмитасида етакчи мутахассис, 2001 йилдан ЎзР ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада 1- тоифали мутахассис, 2004-2006 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида диний-маърифий масалалар бўйича бош мутахассис лавозимларида хизмат қилган. Унинг ижодидан намуналар сифатида публицистика, назм ва наср жанрларида ёзилган “Тола нур” -1994, “Кечир она-ЕР” -1995, “Тирилиш” -1999, “Руҳ манзаралари” -2003 номли китоблари Раъно Раҳмон қизи тахаллуси билан, “Иқрор” номли шеърлар ва ҳикоялар тўплами 2009 йилда Раъно Раҳмонберди қизи имзоси билан нашр этилган.

Китоблар

Иқрор

Иқрор (2009)