Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Зоҳир Аълам

Зоҳир Аълам

 

Зоҳир АЪЛАМ 1943 йили Тошкентда туғилган.
Мактабни тугатгач, кундузлари Тошкент трактор заводида ишлаб, кечқурунлари Тошкент Давлат Университетида таҳсил олади.
"Ўзбекистон" нашриётида, "Шарқ юлдузи" журналида фаолият кўрсатган.
"Бахтли билет" номли китоби 1972 йилда, "БАМ уфуқлари" номли очерк ва ҳикоялар мажмуаси, "Муқаддима" қиссаси 1978 йилда яратилди. 1981 йилда "Кийик кўзи" ҳикоялар тўплами, 1987 йилда "Афандининг қирқ бир пашшаси" номли қиссаси, "Бухородаги биринчи намоз", "Ота ўгитлари", "Зарб" каби асарлари нашр қилинган.
У таржимон сифатида ҳам кўплаб асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Булар орасида С. Залигиннинг "Комиссия" романи ажралиб туради.
"Афандининг қирқ бир пашшаси" асари ўзбек, рус, болгар тилларида саҳналаштирилган ва унинг асосида бадиий фильм ҳам ишланган, шунингдек мазкур асар мактаб дарсликларидан ҳам жой олган.