Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Муаллифлар

Ҳушбаков Жуманазар

 

Jumanazar Khushbakov Bakhodir ogli was born in Surkhandarya region, Muzrabad district on 5th of August in 1994. Currently, he is a studebt at Uzbekistan State University of World Langnages sbch as English, Spanish, Korean and Russian. He wants to learn many languages with the wonts to share one of the innovative ways with people.

Ҳошимов Ўткир

 

Ўткир Ҳошимов Таниқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби. 1941 йили 4 августда Тошкентда Дўмбиробод маҳалласида туғилган. Тошкент (2013-йил 24-май Жума куни Оғир ҳасталик туфайли Оиласи даврасида Тошкентда вафот этган) Давлат университети филология факултетида ўқиган. Турли таҳририят ва нашриётларда ишлаган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмита раиси. Ўткир Ҳошимов 1941 йил, 5 августда Тошкент шаҳрида оддий бир оилада дунёга келди. Ёзувчининг болалиги уруш ва урушдан кейинги машаққатли даврга тўғри келди. „Ўша даврда нон танқис бўлгани билан кутубхоналарда китоб кўп эди“, дея эслаган эди ёзувчи ўз хотираларида.Китоб ўқиш баробарида Ўткир Ҳошимов почтада хат тарқатувчи бўлиб ишлади. Айнан мана шу иш Ўткир Ҳошимовни оддий одамларнинг китобдаги ҳаётдан бутунлай бошқа турмушига ошно қилди. Бўлажак ёзувчи 1964-йилда Ўзбекистон Миллий университетининг (собиқ ТошДУ) филология факултети журналистика бўлимини сиртдан тугатди. 1959 — 62 йиллари „Қизил Ўзбекистон“, 1963-66 й. „Тошкент ҳақиқати“ 1966-82 йиллари „Тошкент оқшоми“ газеталарида адабий ходим бўлиб ишлади.

Ҳошим Порсо

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Ҳошимов Порсо

 

Порсо Ҳошим – Ҳошимов Порсо, 1953 йил 3 майда Самарқанд вилояти Булунғур туманига қарашли Чўян тепа – Мўғол қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Ўз.ФА.нинг И. Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институтида аспиронтурани тугатган.

Ҳотамий Нарзулла

 

Нарзулла Ҳотамий 1945 йил 23 октябрда Сурхондарё вилоятининг Вахшивор туманида зиёли-косиб оиласида туғилган. Олий тоифали тил ва адабиёт ўқитувчиси. Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, Бутуниттифоқ халқ ижодиёти II телефестивали лаурияти (Москва), “Ижодкор ўқитувчи - 1995” (Тошкент), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Халқ таълими ходими унвонлари соҳиби. “Чечакларим саломга чиқди”, “Сўзим ва созим”, “Сизга деганим”, “Арузда ошкор оҳлар” каби шеърий ва олтита кичик саҳна асарлар, “Вахшуворнинг туғилиши”, “Тасаввуф чашмаси”, “Шеър-у шамшир қўш қанот” достонлари ва “Отамнинг кўз ёшлари” ҳикоялар мажмуаси муаллифи.

Ҳомидий Ҳамиджон

Туғилди:

4 октябр 1935 йил

 

Ҳамиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида этикдўз оиласида туғилган.Ўрта мактабни тугатгач, Косонсой босмахонасида харф терувчи, газетанинг маъсул котиби бўлиб ишлаган.1956-61 йиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги университет)нинг “Тарих-филология” факультетида таҳсил олган. Бўлажак зуллисонайн олим Ҳамиджон Ҳомидий институтнинг Ўзбек тили кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1963-67 йиллар давомида Ўзбек адабиёти кафедраси аспирантурасида ўқиб: 1968 йили номзодлик, 1990 йили докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.1982-2010 йилларда университетнинг “Ҳозирги ўзбек адабиёти” ҳамда “Ўзбек классик адабиёти” кафедраларини бошқарди. Турли йилларда олимнинг “Гуманизм куйчиси”, “Барҳаёт шеърий қаср”, “Боқий бўстон таровати”, “Шоҳноманинг шуҳрати”, “Қирқ беш аллома Ҳикояти”, “Аждодлар сабоғи – ақл қайроғи”, “Кўҳна Шарқ дарғалари”, “Машриқзамин – ҳикмат бўстони” (ҳаммуаллиф), “Тасаввуф алломалари”, “Олис-яқин юлдузлар”, “Наманган адиблари” (ҳаммуаллиф), “Косон тарихи” (ҳаммуаллиф), “Авестодан Шоҳномага”, “Даҳолар давраси” сингари ўттизга яқин китоблари нашр қилинган.Бундан ташқари олим бир қанча дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифидир. Турли илмий тўплам, журнал ҳамда вақтли матбуотда олимнинг 500 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. Илмий мақолалари Теҳрон, Боку, Олмаота, Душанбе, Ҳўжанд шаҳарларидаги мажмуа ҳамда қомуслардан ҳам ўрин олган. У “Дўстлик” ордени ҳамда “Мустақилликнинг 15 йиллиги”, 1972 ва 1984 йилларда “Халқ маорифи аълочиси” нишонлари билан тақдирланган.

Ҳодизода Расул

 

Таниқли шарқшунос-адабиётшунос олим ва ёзувчи, филология фанлари доктори, профессор Расулхон Ҳодизода 1928 йил 16 март куни Самарқанд шаҳрида ўқитувчи оиласида туғилди ва 2010 йил 4 апрелида Душанбе шаҳрида вафот этди. Р.Ҳодизода Ўрта Осиё Давлат университетини битиргандан сўнг Москвада аспирантурада таҳсил олди. У номзодлик рисоласини ёқлагандан кейин Тожикистонга бориб классик адабиёт тадқиқоти билан шуғулланди ва бир қатор илмий рисолалар нашр эттирди, докторлик рисоласи ёқлади ҳамда шарқшунос ва адабиётшунос олимларнинг илмий тадқиқотларига раҳбарлик қилди, олий ва ўрта мактаблар учун адабиётдан қатор дарсликлар ёзиб нашр эттирди. Расул Ҳодизода ўтган асрнинг 60 йилларидан бошлаб бадиий ижод соҳасида ҳам қалам тебратиб, бир қатор тарихий ҳикоя ва қиссалар, романлар, драма ва киноповестлар ёзди. Унинг буюк маърифатпарвар Аҳмад Дониш ҳаёти ва у яшаган давр тўғрисида ёзган икки китобдан иборат тарихий романида XIX аср иккинчи ярмидаги воқеалар ҳаққоний тасвирланганлиги билан диққатга сазовордир. У таржимон сифатида рус ва жаҳон халқлари ёзувчиларининг бир қатор асарларини таржима қилиб, нашр эттирди. Адибнинг сўнгги йилларда яратган «Худоё, ўзимизни англайлик», «Самарқандликлар нима дейдилар...» ҳамда «Самарқанднома» китобида Самарқанд ва самарқандликлар ҳаёти тарихий ҳужжатлар ва жонли хотиралар асосида ҳаққоний ва жозибали тасвирланган.

Ҳикматов Шерзод

 

Шерзод Ҳикматов 1984 йил Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. 2001 – 2005 йилларда Самарқанд Олий Ҳарбий Автомобил Қўмондонлик Муҳандислик билим юртини тамомлаган. Ҳозирда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Мудофаа ишлари бўйича бўлими Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи.