Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Оҳу

 

Оҳу (Мадаминова Аслпошша) 1950 йилда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида таваллуд топган...

Оқбош Али

 

Али Оқбош (Ali Akbaş) — турк шоири. У 1941 йилда Каҳраманмарашда туғилган. Истанбул университети адабиёт факультетида таҳсил олган. «Девон» («Divan»), «Асл адабиёт» («Doğuş Edebiyat»), «Қанот» («Kanat») журналларида фаолият кўрсатган. У 2012 йил турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси бўлган. Шоирнинг «Эртак замони», «Қуш дастурхони», «Кўкда ой пўртахолдир» каби шеърий тўпламлари турк болалар адабиётида алоҳида қимматга эгадир. У айни пайтда Евросиё Ёзувчилари уюшмаси раис ўринбосари ва «Қардош қаламлар» («Kardeş Kalemler») журналининг бош муҳарири сифатида элга, турк дунёсига хизматини давом эттирмоқда. Шоирнинг сўнгги йилларда чиққан «Кўчаётган турналар», «Эранлар даргоҳида», «Куз куйлари» тўпламларини замондош турк шеърининг энг сўнгги ютуқлари акс этган китоблардир.

Оғашер Аслон

Туғилди:

20 май 1940 йил

 

Оғашер-Аслон Султонов 1940 йил 20 майда Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туманида туғилган.1968 йил ҳозирги Қарши Давлат университети филология факулътетини имтиёзли диплом билан тугатган. 1965 -1986 йилларда мазкур университетнинг Тил ва адабиёт факулътетида Ўзбек тили, форс тили мутахассислиги бўйича ўқитувчи бўлиб ишлаган. Айни дамда нафақада.2017 йилда Оғашер тахаллуси билан “Мухаббатим, Ватаним менинг” ва 2018 йилда "Соғинч қўшиқлари" шеърий тўпламлари чоп этилган. Меҳнат фахрийси.

Очилова Ойбуви

 

Ойбуви Очилова Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги Султонобод қишлогида тугилган.
ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факултетини тугатган. Айни кунда "Маърифат" газетаси таҳририятида хизмат қилади. Унинг 1997 йили Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида "Соғинч", 2002 йили А. Қодирий номидаги Халқ мероси нашриётида "Синоатмисан, Дунё", 2005 йили "Янги аср авлоди" нашриётида "Сўнмагай юлдузлар шуъласи" китоблари чоп этилган. 2003 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.