Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Қораев Шерхон

Туғилди:

5 октябр 1977 йил

 

Шерхон Қораев 1977 йилнинг 5 октябрида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида зиёли инсон Пўлатхон Зиёдиллахон ўғли хонадонида таваллуд топган. А.Навоий номли маданият саройида ҳамда “Меҳнат байроғи” (“Нишон тонги”) газетасида мухбир, бўлим мудири, масъул котиб вазифаларида ишлаган. Ҳозирда “Нишон тонги” газетасининг бош муҳарриридир. Шерхон Қораев Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)нинг бакалавриат журналистика факультетини 1996 – 2000 йилларда, магистиратурани 2000 – 2002 йилларда имтиёзли дипломлар билан тамомлаган. 2000 – 2019 йилларда “Маънавият ҳисси”, “Мустақиллик моҳияти”, ”Миллий матбуот тарихи”, ”Энди мен ишқдирман”, ” Севги суврати”, ”Бир қултум ишқ”, “Авлиёлар авлиёси”,”Дунёни маърифат қутқаради”,”Навоий ўқиган китоблар”,”Навоий адабий мажлислари”, “Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулло Ас-Салом”, “Бобур Мирзо ва Жумонг” ва “Муносиб ворис” номли ўттизга яқин илмий – публицистик, шеърий китоблари нашр қилинган. Шерхон Қораевнинг устозлари Муҳаммад Юсуф, Рустам Очил, Усмон Равшан, Рауф Парфи, Жўра Ғойиб ҳисобланади. 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган. Ш.Қораев “Энг улуғ, энг азиз” танловининг Қашқадарё вилояти ғолибидир.

Қорабоев Абдухалил

Туғилди:

21 сентябр 1941 йил

 

Абдухалил Қорабоев 1941 йил 21 сентябрда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. 1965 йилда Тошкент давлат университетини филология факултетини тамомлаган. Унинг дилбар шеърлари адабий жамоатчилик ва адабиёт мухлисларининг эътиборига сазовор бўлган. У шоир, ёзувчи, халқ таълими аълочиси сифатида элнинг ҳурматини қозонган. 1978 йил “Кўзларингда қуёшча ўт”, 1998 йил “Тонг ёғдуси” ва “Сизни соғинаман” номли шеърий ҳамда “Ота меҳри” ҳикоя ва очерклар тўпламлари чоп этилган. Абдухалил Қорабоев “Шонли меҳнат”, “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”), “Қишлоқ ҳақиқати” газеталарида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимида ҳамда таълим соҳасида хизмат қилган. Мустақиллик йилларида фаол ижод қилган Абдуҳалил Қорабоевнинг 2005 йилда “Қиёмат” биографик қиссаси, 2011 йилда “Кўнгил” шеърлар тўплами, “Мен қишлоқда яшайман” публицистик мақолалари тўплами чоп этилди. Оилали, 5 нафар фарзанднинг отаси

Қозоқов Тохиржон

Туғилди:

27 феврал 1969 йил

 

Қозоқов Тоҳиржон Қодиралиевич, 1969 йил 27 февралда Наманган вилояти Шаҳанд қишлоғида туғилган. 1986 йил мактабни “Олтин медаль”, 1993 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти Тарих факультетини эса “Имтиёзли диплом” билан тамомлаган. Тарих фанлари номзоди. Республика ва хориж нашрларида 100 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. “Фарғона водийсида жадидчилик ҳаракати”, “Ахси – Фарғона шаҳарларининг онаси”, “Исҳоқхон Ибрат Ахсикент тадқиқотчиси”, “Янги Ахсикент: тарихшунослик таҳлили”, “Ахсикент афсоналари”, “Хонзодабегим Умаршайх Мирзо қизи” номли илмий асарлари чоп этилган. Ҳозирда Наманган давлат университети “Миллий ғоя ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти.