Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Қодиров Тулкин

 

Тулкин Жумаевич Кодиров – доктор технических наук, профессор. Является автором более 300 научных трудов, из которых – 50 патентов на изобретения. 3 монографии и 50 учебно-методических пособий.

Қодиров Пиримқул

Туғилди:

25 октябр 1928 йил

 

Пиримқул Қодиров 1928 йил 25 октябрда Тожикистон Республикасининг Шаҳристон туманидаги Кенгкўл қишлоғида туғилган. Ўрта Осиё университетити (ҳозирги ЎзМУ)нинг Шарқшунослик факультетини тугатган (1951). Дастлабки ҳикояси – “Студентлар” (1951), “Қадрим” (1961), “Эрк” (1968), “Мерос” (1974), “Акрамнинг саргузаштлари” (1974), “Яайра институтга кирмоқчи” (1979), шунингдек, маънавий-ахлоқий масалаларга бағишланган “Нажот” (“Бахиллар ва ботирлар”, 1980) қиссалари нашр этилган. “Уч илдиз” (1958), “Қора кўзлар” (1966), “Олмос камар” (1976), “Юлдузли тунлар” (1979, ушбу асарнинг давоми “Авлодлар давони” 1989), “Она лочин нидоси” (2000) каби романлар муаллифи. Ўзбек тили ва адабиётининг илмий-назарий масалаларига оид рисолалар (“Тил ва дил”, 1972 ва бошқа) ҳамда 2 жилдли “Адабиёт назарияси” учун “Адабий асарнинг тили” ва “Адабий жараён” бобларини ёзган. “Қадрим” қиссаси асосида “Сенинг изларинг” бадиий филми, “Юлдузли тунлар” романи ва “Жон ширин” ҳикояси асосида кўп серияли видеофилмлар суратга олинган. Пиримқул Қодиров 2010 йил 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981). Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1988). “Эл-юрт ҳурмати” (1998), “Шуҳрат” медали (1994), “Буюк хизматлари учун” (2006) орденлари билан мукофотланган.

Қодирий Абдулла

Туғилди:

10 апрел 1894 йил

Вафот этди:

4 октябр 1938 йил

 

Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси. 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси. Мусулмон мактабида (1904—06), рус-тузем мактабида (1908-12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916—17) таълим олган; Москвадаги адабиёт курсида (1925—26) ўқиган. Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетасининг муҳаррири (1919), Касабалар шўросининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали ташкилотчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923—26). «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз» ҳикояси ёзувчининг дастлабки асарларидир (1914-15). «Улоқда» ҳикояси (1916), «Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» (1920) каби сатирик ҳикоялар муаллифи.«Ўтган кунлар» (1924-26), «Меҳробдан чаён» (1929) романлари, «Обид кетмон» (1934) қиссаси ёзувчининг улкан маҳоратини ўзида мужассам этган. Абдулла Шуносийнинг «Физика» (1928), Н. В. Гоголнинг «Уйланиш» (1935), А. П. Чеховнинг «Олчазор» (1936) асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Абдулла Қодирий 1926 йилда «Муштум»да босилган «Йиғинди гаплар» мақоласи туфайли қисқа муддат қамалган. 1937 йилнинг 31 декабрида эса «халқ душмани» сифатида иккинчи бор қамоққа олиниб, 1938 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида отиб ташланган.Унинг асарлари 1956 йилдан бошлаб оқланган.Алишер Навоий номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати (1991), «Мустақиллик» ордени билаи мукофотланган (1994). Абдулла Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрида қамоққа олинди. «Менга қўйилган айбларни бошдан оёқ рад этаман. Ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман. Агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман...» Абдулла Қодирий 1938 йил 4 октябрда Тошкентда отилди. Унинг асарлари ХХ съезддан сўнг, 1956 йилдан бошлаб янгидан нашр этила борди. 1990 йилда Республика президенти Фармони билан А. Қодирий номидаги Республика Давлат мукофоти таъсис этилди.