Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Қиличбек Ўзбектош

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Қиличев

Туғилди:

5 феврал 1986 йил

 

Ўзбектош Қиличбек 1986 йил 5 февраль куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Миллати ўзбек. Олий маълумотли. Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти режиссёрлик факультетини тамомлаган. Қиличев Ўзбектош ─ Ўзбектош Қиличбек тахаллуси билан ҳикоялар, пьесалар ҳамда шеърлар яратган. Унинг ҳикоялари ва шеърлари “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналларида, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ҳаёт”, “Ҳуқуқ”, “Даракчи”, “Бекажон”, “7х7”, “Сирдарё ҳақиқати”, “Давр ёшлари” газеталарида мунтазам чоп этилиб боради. 2006 йил “Қувонч” ҳикоялар тўплами нашрдан чиққан. У 2007 йил анъанавий “Зомин” ўқув-семинарида иштирок этиб наср йўли номинацияси ғолиби бўлди. 2013 йил Дўрмон “Ёш истеъдодлар” семинарида драматургия йўналишида қатнашди. Унинг ҳикоялари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шафелигида чоп этилган ёш ижодкорларнинг “Кафтдаги ниҳол”, “Зангор фасл” баёзига киритилган. Ўзбектош Қиличбек 2010 йилдан буён Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида Адабий бўлим мудири, режиссёр ёрдамчиси лавозимларида ишлаб келмоқда. 2010 йилда Ўзбектош Қиличбекнинг сценарийси асосида “Ўйин ичида ўйин” тўла метражли бадиий фильми суратга олинди. Ва “Йилнинг энг яхши фильми” йўналишида кино, санъат ва телевидение танловининг номинанти бўлди. 2011 йил “Турмуш – мушт” филмининг сценарий муаллифи (ҳаммуаллиф). Ўзбектош 2014 йилда болажонлар учун қўғирчоқ театрларига мўлжаллаганга икки эртак “А” саройи сирлари” ва “Атласойнинг саргузаштлари” эртак-пьесаларини ёзади ҳамда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган “Дебют-2014” республика фестивалида рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлиб диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. “А” саройи сирлари” эртаги 2015 йилнинг илк ойларида Тошкент Давлат қўғирчоқ театри ва Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида саҳналаштирилиб, болажонлар эътиборига ҳавола этилди.

Қаҳҳор Абдулла

Туғилди:

17 сентябр 1907 йил

 

Абдулла Қаҳҳор (1907—1968) — Талантли ўзбек ёзувчиси. 1907 йил 17 сентябрда Аштда туғилди. Олдин эски мактабда, «Истиқбол» мактаб-интернатида, сўнгра Қўқон педтехникумида ўқиди. 1925 йилда Тошкентга келиб, турли таҳририятларда меҳнат қилди. 1926—1930 йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факултетида таҳсил олди. Умри мобайнида турли ижодий муассасаларда ишлади. Абдулла Қаҳҳор (1907.17.9, Қўқон — 1968.25.5, Москва) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1967). Темирчи оиласида туғилган. Болалиги Қўқон ва унинг атрофидаги қишлоқларда ўтди. Оққўрғон қишлоғидаги Мамажон қорининг усули савтия мактабида таҳсил кўрди. Оиласи Қўқонга кўчиб келгач "Истиқлол" номли шўро мактабига ўқишга киради, ундан интернат, "Коммуна", "Намуна" мактабларида, сўнг билим юртида таҳсил кўради. Билим юртининг "Адиб" қўлёзма журналида дастлабки машқлари билан қатнашади. Тошкентдаги "Қизил Ўзбекистон" газетаси таҳририятининг "Ишчи-батрак мактублари" варақасига муҳаррирлик қилди (1925). У газетада ишлаш жараёнида Ўрта Осиё давлат университетининг ишчилар факултетини тамомлайди (1928).Ёзувчи яна Қўқонга бориб, дастлаб ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курсида муаллимлик қилади; кўп ўтмай "Янги Фарғона" вилоят газетасига котиб ва "Чиғириқ" ҳажвий бўлимига мудир этиб тайинланади (1929). Қаҳҳорнинг "Ой куйганда" илк ҳажвий шеъри "Муштум" жур.да Норин шилпиқ тахаллуси остида босилди (1924). Сўнг унинг бир қанча ҳажвий шеър ва ҳикоялари "Муштум", "Янги йўл" журналлари ва "Қизил Ўзбекистон" газетасида Мавлон куфур, Гулёр, Ниш, Эркабой, Эвой каби тахаллуслар остида эълон қилинди. Ёзувчи 30-йилларда яна Тошкентга қайтади ва Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факултетига ўқишга киради (1930), кейинчалик "Совет адабиёти" журналида масъул котиб вазифасини бажаради.

Қаҳҳор Солиҳ

Туғилди:

29 декабр 1939 йил

Вафот этди:

24 январ 2018 йил

 

Солих Каҳҳор 1939 йил 29 декабрда Фарғона вилояти, Олти ариқ тумани Жўрак қишлоғида, ишчилар оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 1948-1958 йиллар «Тожикистон 20 йиллиги» умумтаълим мактабида ўқиган. 1958-1961 йиллар Душанбе педагогика институтида таҳсил олган. 1962-1965 йиллар Москва вилоятида ҳарбий хизматни ўтаган. 1966 йилдан «Совет Тожикистони» Республика газетаси ҳамда радио эшитириш ва телевидение давлат комитетида ижодий ходими, 1971 йилдан «Совет Тожикистони» газетасида махсус мухбир лавозимларида ишлаган. 1974 йил Тошкент олий партия мактабига ўқишка кириб, 1980 йил мувафақиятли тугатган ва Тожикистон компартияси марказий қўмитаси ихтиёрига жўнатилган. 1980 йил Тожикистоннинг вахш водийсида янги ташкил топган Қўрғонтепа вилояти газетасига бош редактор ўринбосари лавозимига тайинланган. 1988 йилдан «Тожикистон овози» Республика газетасининг вахш ва Кулоб вилоятлари бўйича махсус мухбири сифатида ишлаган. Бироқ Тожикистонда фуқаролар уруши тобора авж олиши билан 1993 йилнинг бошларида оиласи билан Фарғонага кўчиб келган. Шу йилнинг март ойида Фарғона вилояти матбуот бошқармасида, сўнг ўзи асос солган вилоят прокуратурасига қарашли «Адолат йўли» газетасига бош редактор бўлиб ишлади. Шунингдек, Фарғона нашриёти матбуот маркази қарашли «Фарғона ахбороти» ва «Давр минбари» вилоят газеталарига кўп йиллар давомида муҳаррирлик қилди. Шунингдек, «Адолат» Республика газетасининг ва ундан сўнг Ўзбекистон журналистларининг «Хуррият» газетаси Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича махсус мухбир бўлиб ишлади. 1970 йилдан Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси. «Оқ дул дулни жиловлаган аёл» (1983 йил), «Айри йўл» (1985 йил), «Дайди қизнинг дафтари» (2001, 2007, 2009, 2011 йиллар), «Тахмина» (2013, 2015, 2016 йиллар) китобларининг муаллифи. Солих Каҳҳор 2018 йилнинг 24 январь куни 78 ёшида вафот этган.