Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Эштаев А.

Асосий жанрлар:

Луғатлар

 

Эшпўлатов Тўра Поёнович

 

Эшпўлатов Тўра Поёнович 1993 йил Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетининг "Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш" мутахассислигини муваффақиятли тугатиб, "Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш" кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи ва доцент лавозимида ишлаган. Охирги йилларда Термиз нефть базасида директор, "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" акционерлик компанияси тасарруфидаги УПТОиК унитар корхонаси бошлиғи биринчи ўринбосари ва бошлиқ лавозимларида ишлаган. Т.П. Эшпўлатов 2001 йил “Нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш” муаммоларига бағишланган мавзуда номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, техника фанлари номзоди даражасига эга бўлган. Иқтидорли мутахассис ва олим Т.П. Эшпўлатов томонидан тайёрланган илмий мақолалар Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Озарбайжон ва Россия каби давлатлар нашрларида чоп этилган.

Эшпулатов Достонбек Баходир ўғли

Туғилди:

9 январ 1995 йил

 

Эшпулатов Достонбек Боходир ўғли, таянч докторант, стажор - ўқитувчи. 1995 – йил 9 - январда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида туғилган. Гулистон давлат университети ижтимоий - иқтисодий факультети иқтисодиёт йўналишини тугатган. Гулистон давлат университетида магистратурани тугаллаб, 2022 - йилдан буён Гулистон давлат университетида Иқтисодиёт кафедрасида 08.00.04 "Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти" мутахассислигида "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш сифатини таъминлашнинг ташкилий - иқтисодий механизми" мавзусида фалсафа фанлари номзодлиги учун илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига бағишланган 30 дан ортиқ илмий ишлари ва соҳа етакчи олимлари билан ҳаммуаллифликда 4 та илмий - услубий ишлари нашр этилган.

Эшонқулов Шокир

Туғилди:

15 декабр 1951 йил

 

Шокир Эшонқулов, 1951 йил 15 декабрда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Тўхлибой қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб, Шаҳрисабз қишлоқ хўжалик техникумида сув хўжалиги мутахасислиги бўйича таҳсил олган. Кўп йиллар давомида «Кеш» газетаси саҳифаларида ҳикоя ва долзарб мавзулардаги мақолалари чоп этилиб келган.

Эшонов О.Ш.

 

Эшонов Олим Шоимқулович 1956 йилда туғилган. 1979 йилда Тошкент Тиббиёт институти даволаш факультетини тамомлаган. Тиббиёт фанлар номзоди, доцент. Бухоро Давлат Тиббиёт Институти Анестезиология ва Реаниматология курси раҳбари. 50 дан ортиқ илмий мақола, 5 та ихтиро, 1 та монография, 3 та ўқув қўлланма, 2 та услубий қўлланмалар муаллифи.

Эшов Б.Ж.

Туғилди:

21 май 1965 йил

 

1964 йил 21 майда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Янгиқишлоқ қишлоғида таваллуд топган. 1982-1984 йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1986-1991 йилларда ТошДУ (ЎзМУ)нинг тарих факультетининг Археология бўлимида таҳсил олган. 1999 йилда номзодлик, 2008 йилда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. 2000 йилда “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан такдирланган. 2012 йилда профессор илмий унвонини олган. Б.Эшов ўз илмий фаолиятини 1990 йилдан бошлаган. Олимнинг илмий йўналиши - Ўзбекистонда илк давлатчилик, давлат бошқаруви, деҳқончилик маданияти, илк шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, Ўрта Осиё халкдарининг қадимги ва ўрта асрлар ўзаро алоқалари масалалари билан боғлиқ. Бу йўналишда олим 200 га яқин илмий ишлар, жумладан, 5 та ўқув қўлланма, 5 та дарслик, 4 та монография ҳамда чет элларда мақолалар чоп эттирган. Проф.Б.Ж.Эшов 1991 йилдан то ҳозирги кунга қадар ЎзМУ тарих факультети Ўзбекистон тарихи кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, профессор лавозимларида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Эшмуродов Рустам

 

1977 йилда Бухоро давлат университетининг табиатшунослик факультетини тамомлаган. 1977-2009-йилларда Хатирчи туманидаги 9 ва 45-сонли умумий ўрта таълим мактабларида география, биология ва мусиқа фанларидан ўқувчиларга сабоқ берган. Шеърлари ва мақолалари вилоят, республика газеталарида чоп этиб келинган, Рустам Эшмуродов 2007 йилда «Ўзбекистон халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.