Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Шукуров Анвар

 

Анвар Шукуров 1965 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳрида туғилган. Ёзувчи, драматург. Бир неча бадиий китоблар муаллифи.

Шукуриллаев Улуғбек

 

Шукуриллаев Улуғбек Ботирович 1994-йил 20 майда Самарқанд вилоятида туғилган. 2016-йил Ўзбекистон давлат жахон тиллари университетини имтиёзли диплом билан тугатган. 2017-йил Жилин университети (ХХР) Халқаро алоқалар бўйича ҳуқуқ магистри, Вебстер университети (АҚШ)нинг Бизнес бошқарув магистри. Республика ва хориж журналларида 10 дан ортиқ илмий мақолалар ва турли илмий-амалий анжуманлар тўпламларида илмий мақола ва тезислари чоп эттирилган.

Шукур Камолиддин

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Шукуров

 

Шоир, ёзувчи Камолиддин Шукур 1983-йилнинг 21 ноябрида, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманининг “Саидкент” қишлоғида туғилган. Ёшлигиданоқ , шеърлар ёзиб эл орасида танила бошлаган. Шеърлари Республика вақтли матбуотида мудом чоп этилиб, халқимизга армуғон этилиб келинмоқда. Шу вақтгача шоирнинг “Фарғонадан уйланаман”, “Мени эслайсанми”, “Ҳижрон тунлари”, “Кўнгил ранглари”, “Отамдан ўргандим одамийликни” каби шеърий китоблари чоп этилиб, элга тақдим этилган. У бугунги кунда шеърият билан биргаликда, драматургия ва наср йўналишида ҳам янги-янги ижодлар қилиб келмоқда.

Шоҳисмоил Файзи

Туғилди:

10 ноябр 1938 йил

 

ФАЙЗИ ШОҲИСМОИЛ (1938-2015) Файзи ШОҲИСМОИЛ 1938 yil 10 noyabrda Гуржистоннинг Ахисха туманининг Минадзе қишлоғида туғилган. Болалиги Самарқанд вилояти Митан (ҳозирги Иштихон) tumanida ўтди. Сўнгра Toshkent вилояти Янгийўл tumanida ўсиб улғайди. 1958-1961 йиллар ҳарбий хизматда бўлди. 1961-1966 йилларда Toshkent давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида таҳсил олди. Илк бор журналистик фаолиятини Университет газетасида бошлаб, сўнгра “Тонг юлдузи” газетасида мухбир, адабий xodim вазифаларида давом эттирди, кейинчалик “Ўзбекистон овози” газетасида халқаро бўлим бошлиғи, масъул котиб лавозимларида ишлади. 1976-1978 йилларда Москвадаги Жамоат фанлари академиясида малакасини оширди. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ватандош» радиостанциясида бўлим мудири, бош муҳаррир, директор ўринбосари bo‘lib ишлаган. Шу даврда ижтимоий-сиёсий мавзуда юзлаб кўрсатувлар, сиёсий шарҳлар тайёрлади. Болалар шоири, халқаро шарҳловчи, таржимон сифатида танилди. «Адашбой», «Ирмоқлар», “Чўққи bilan суҳбат”, “Бизнинг олам”, “Йиғлоқи булут”, “Баҳор қўшиқлари” шеърий тўпламлари чоп этилган. Болалар va катталар учун ўндан ортиқ шеър va ғазалларига Шариф Рамазонов, Ботир Умиджонов, Қаҳрамон Комилов va Аваз Мансуров kabi таниқли бастакорлар куйлар басталашган. Камолиддин Раҳимов, Нуриддин Ҳайдаров, Хурсанд Шеров, Малоҳат Дадабоева, Ғиёс Бойтоев va бошқа санъаткорлар унинг ijod намуналарини жўшиб куйлашган. Файзи ШОҲИСМОИЛ қардош халқлар va жаҳон адабиётининг сара асарлари Юсуф Вазир Чаманзаминлининг “Икки ўт орасида”, Жуброн Халилнинг “Қайрилган қанотлар”, Ториқ Буғранинг “Усмон Ғозихон”, Баграт Шинкубанинг “Кетганларнинг сўнгиси”, Ясунари Кавабатонинг “Гўзалликнинг кашф этилиши”, Гулшан Алиева-Кангарлининг “Фузулийшунослик тарихи va назарияси”,Азиз Несин, Наби Хазри, Мадина Гулгун, Марварид Дилбози, Чингиз Али ўғли, J.Cheyz, S.Davlatov, V.Zolotuxa, A.Barikko, kabi муаллифларнинг роман, шеър, адабий мақола, hamda қиссаларини ўзбек тилига таржима qilgan. “Меҳнат шуҳрати” ордени bilan мукофотланган (2004йил). 1997 йилдан умрининг сўнгги 2015 йилгача “Жаҳон адабиёти” журналида масъул котиб лавозимида меҳнат қилди.