Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Шомуродов Худойберган

Туғилди:

3 июл 1959 йил

 

1959 йил 3 июлда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги Қаландардўрмон қишлоғида туғилган. 1987 йилда Киев политехника олийгоҳини тамомлаб, 1987-1998 йилларда тумандаги 2-умумтаълим мактабида кимё фанидан ўқувчиларга сабоқ берган. 2014 йили Тошкент шаҳридаги "Истиқлол нури" нашриётида "Обод кўнгил"номли илк шеърий китоби чоп этилган. Шеърлари туман, вилоят, республика нашрларида эълон қилинган.

Шомуродов Исмоил

 

Исмоил ШОМУРОДОВ, 1966 йилда Самарқанд вилояти, Ургут туманинг Сариқтепа қишлоғида туғилган. Ургут туманидаги 48-ўрта мактабда таҳсил олган. «Арнасой тонги», «Постда» газеталарида фаолият юритган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Республика «Қўриқлаш» бирлашмасида хизмат қилади. Маълумоти - журналист, ҳуқуқшунос. ТошДУнинг (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факультетини ва Ички ишлар вазирлиги Академиясини тамомлаган. «Байроқ» (2004й.), «Хазон фасли» (2005й.), «Ёш хотин» (2008й.) қиссалари, «Мағлубият» (2005й.) ва «Одамхўр» (2007й.) номли романлари чоп этилган.

Шомаҳмудова Рисқиноссо

 

1968 йили Москва давлат педагогика институтининг дефектология факультетини тугатгач, кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги тизимидаги махсус таълим муассасаларида фаолият юритиб келган. У 1989-2009 йиллар мобайнида республика таълим маркази махсус таълим бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиши давомида имконияти чекланган болаларнинг узликсиз таълими тизими бўйича дастур, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар яратиш ва меъёрий хужжатларни ишлаб чиқишда самарали хисса қўшиб келган. Р. Шомаҳмудова Ўзбекистонда инновацион таълим, яъни инклюзив таълим ғоясини жорий қилиш, муттахасислар иштирокида концепция ва ўқув-услубий қўлланмаларни яратиш, инклюзив таълимни амалиётга тадбиқ қилиш мақсадида халқаро ташкилотларнинг лойиҳаларида фаол иштирок этиб, кўплаб ижобий ютуқларга эришган. Имконияти чекланган болаларга тиббий, техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида чет-эл инвистицияларини жалб қилишда ҳам ўз ҳиссасини қўшган. У ҳозирги кунда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университетининг дефектология факультетида магистр талабаларга ихтисослик ва инклюзив таълим фанидан сабоқ бериб келмоқда. 1994 йили «Халқ таълими аълочиси» медали, 2001 йили "Дўстлик" Давлат ордени билан тақдирланган.