Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Ҳамдамов Беҳзод

 

Беҳзод Ҳамдамов – 1991 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Бухоро давлат университети ҳузуридаги гимназиянинг 9-синфини битириб, Бухоро автомобиль йўллар коллежига ўқишга кирган. Коллежни тугатгандан сўнг, Навоий давлат педагогика институ­тининг тарих факультетига кириб, 2014 йилда уни имтиёзли диплом билан битирган. Ўқиш давомида унинг Амир Темур ва темурийлардан Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур, шунингдек, Алишер Навоий тарихий меросини ўр­ганишга, мустақиллик туфайли Ватанимиз тараққиётининг турли соҳалари юксалишига, баркамол инсон тарбиясига бағишланган 30 дан ортиқ илмий мақолалари турли журнал ва илмий тўпламларда чоп этилган. Ҳозирги кунда Навоий давлат педагогика институтининг тарих ўқитиш методикаси бўлими магистратурасида таҳсил олмоқда. Тарихнинг долзарб масалалари, шу жумладан, халқ қаҳрамони – Маҳмуд Торобийнинг жасорати тўғрисида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Ҳакимов Собиржон

Туғилди:

15 феврал 1963 йил

 

Собиржон Ҳакимов 1963 йил 15 февралда Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида туғилган. 1980 йилда шу қишлоқдаги 25-ўрта мактабни тугатган. 1981-83 йилларда Бойқўнир космодромида ҳарбий хизматни ўтаган. 1983-87 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек ва қозоқ филологияси факултетида тахсил олган. Муаллифнинг "45-майдон", "Хатар чангалида" қиссалари, "Жарима батальони" романлари чоп қилинган. Собиржон Ҳакимов хозирги кунда Марҳамат туманидаги 3-сон ихтисослашган мактаб-интернатида она тили ва адабиёти фанидан ёш авлодга таълим бериб келмоқда.

<< <    2 3 4 5 6 7 8    > >>