Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Ўтанова Сирдарёхон

 

Сирдарёхон Ўтанова – 1979 йил 14 апрелда Жиззах вилояти Дўстлик туманида туғилган. 2001 йилда Жиззах давлат педагогика институтининг бакалавриат, 2003 йилда эса Гулистон давлат университети Филология факультетининг магистратурасини имтиёзли диплом билан тамомлаган. 2004-2006 йилларда ЎзР Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида аспирантурани муваффақиятли ўтaган. Ҳозирги кунда шу институтда катта илмий ходим лавозимида фаолият кўрсатиш билан бирга Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтида дарс беради. Филология фанлари номзоди (2007). Муаллифнинг ўзбек адабиёти тарихи бўйича ўттизга яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалари эълон қилинган.

Усмонхўжаев Абдукарим

 

Абдукарим Усмонхўжаев - 1930 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент Давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини битирган. Тиббиёт фанлари номзоди, доцент, олий тоифали соғлиқни сақлаш ходими, «Соғлиқни сақлаш аълочиси», Париждаги Халқаро музейлар қўмитаси аъзоси, «Ҳамшира» журналининг ташаббускори. Катта ташкилотчилик, журналистик ва луғатшунослик тажрибасига эга. Бадиий сухандон. 20 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп, тиббий китоблар: «Саломатлик ва навқиронликка йўл», «Шамоллашнинг беозор даволари», «Бефарзандлик, жинсий ожизликда туркона даволар», «Юрак малҳамлари», «Минг дардга даво», «Узбекский дастархан», «Руҳиятни соғломлаштириш усуллари», «Кўнгил ҳаловати», «Мусиқий муолажа», «Ўз дарахтингизни биласизми?», «Энг яхши даво» ҳамда тиббиётга оид қатор русча-лотинча ва ўзбекча этимологик, изоҳли, энциклопедик луғатлар ва «Ўзбек халқ табобати изоҳли луғати», 6 та ихтиро, шунингдек, 500 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи...

Усмонхўжаев Т.С.

 

Т.С. Усмонхўжаев - педагогика фанлари доктори, профессор, I даражали "Соғлом авлод учун" ордени соҳиби.

Усмонов Б.Ш.

 

Усмонов Ботир Шукуриллаевич 1968-йил 24 мартда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993-йил Қозон давлат техника университетини имтиёзли диплом билан тугатган. 1999-йил Андра университети (Ҳиндистон) Коинот йўлдошлари технологиялари магистри, 2001-йил Гамбург- Харбург техника университети (Германия)нинг Мехатроника мутахассилиги бўйича магистри, техника фанлари номзод, педагогика фанлари доктори, профессор. Илмий ва илмий-педагогик фаолиятида 3 та монография, ўқув қўлланма, илмий-услубий қўлланма ва қатор рисолалар, Республика ва хориж журналларида 150 дан ортиқ илмий мақолалар ва турли илмий-амалий анжуманлар тўпламларида илмий мақола ва тезислари чоп эттирилган. Ўзбекистон Республикасининг 2 та ихтиро ва фойдали модел патентлари муаллифи.