Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Усмон Саодат

 

Саодат Усмон (Мусаева Саодат Усмонқуловна) 1959 йил 29 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1976 йилда Чирчиқ шаҳридаги 12-умумтаълим мактабни тугатган. 1976-1981 йиллар давомида Тошкент Давлат Ирригация ва мелиорация инженерлари институтида таҳсил олган. Ижод намуналари республика матбуотида эълон қилинган. Шоиранинг “Ҳаёт, сени тўқийман” номли илк шеърий тўплами чоп этилган...

Усмон Фарид

Туғилди:

1 август 1946 йил

 

Фарид Усмон 1946 йил 1 августда Андижон шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. Андижон давлат университетининг филология факультетида, Москвадаги М. Горький номли Адабиёт институтида (1985–1987) таҳсил олди. “Гулхан” журналида, Ёзувчилар уюшмасининг тарғибот маркази вилоят бўлимида, Андижон давлат тиллар педагогика институти сиёсий фанлар кафедрасида, мактаб ва касб-ҳунар билим юртларида, Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимида хизмат қилди. 1998 йилдан Андижон вилоят ҳокимлиги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида чоп этилаётган ижтимоий-маърифий нашр – “Келажак” газетасида муҳаррирлик қилди. Фарид Усмон бадиий адабиётга ўтган асрнинг 70-йилларида кириб келди. Дастлабки туркум шеърлари “Ёшлик баёзи”, “Ёшлик” тўпламларида, газета ва журналларда чиқа бошлади. Шеърлари таниқли ҳофизлар томонидан қўшиқ қилиб куйланди. “Умид гулзори” (1976), “Навосиз наво” (1978), “Ул қаро кўз бўлмаса…” (1979), “Сочларингда тун уйқуси” (1980), “Қадр кечаси”, “Жон қуши” (1997) каби китоблари, “Мен кичикмас, каттаман”, “Бир жуфт бинафша”, “Оқ олтин”га кўк чироқ” сингари болаларга аталган шеърий мажмуалари босилиб чиқди. “Шаҳзод”, “Ҳовлидаги ҳангома” каби саҳна асарлари Ёш томошабинлар театрида намойиш этилди. Мустақиллик йилларида Фарид Усмон “Руҳ булбули” (2009), “Ҳусн довони” (2006), "Қайларга қочай лайло"(2010), “Янги ой” (2011), “Мени сев” (2011),"Шоҳ Бобур юлдузи"(2013), "Андижон юртида тўлган ой"(2019) сингари китоблар чоп эттирди. "Дўстлик" ордени соҳиби.

Усманова Фарида

 

Таниқли журналист, адиба Фарида Усманова узоқ йиллар ўзбек матбуотида актив фаоллик кўрсатди. Қалби дарё инсонлар ҳақидажуда кўп лавҳа ва очерклар ёзди. "Баҳор маликаси", "Инсон қадри", "Меҳри дарёлар" рисолалари чоп этилди. Унинг "Дил фарёди" романи энг яхши ижодий асарлар сифатида мамлакатимизнинг ўн йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган танловда кўрик ғолиби бўлди. Адибанинг "Синов", "Она бағри" драмалари саҳнага қўйилди. Муаллифнинг "Қиз келин" қиссаси унинг табаррук 85 ёшида ёзилган.

Усманов Сардор

 

Имеет ученую степень (Ph.D.) в политической науке (Франция). Двукратний лауреат стипендии отличия «Эйфель» Министерства иностраннух дел Франции. Исследователь в рамках программи Европейской Комиссии «Глобальное управление, регионализм и роль Европейского Союза» в Брюсселе. Ассистент Профессора в Университете Экономики Праги и эксперт-аналитик в Центре международних исследований имени Яна Масарика в Праге. Приглашенный лектор в Университете Миддлсес в Дубае, Американском Университете Шарджи, Вестфордской школе менеджмента Шарджи. Вел лекции в Академии Государственного Управления при Президенте Республики Узбекистан. Автор аналитических статей, опубликованнмх во Франции, Австрии, Бельгии и Чехии. Выпускник Университета мировой экономики и дипломатии (Ташкент).

Усманов Ботиржон

Туғилди:

10 март 1966 йил

 

Усманов Ботиржон Сотиволдиевич 1966 йил 10 мартда Наманган вилояти, Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 1991 йили Фарғона политехника институтининг «Анорганик моддалар кимёвий технологияси» мутахассислигини имтиёзли тугатиб, шу институтнинг «Ноорганик моддалар технологияси» кафедрасига ассистент бўлиб ишга қабул қилинган. 1995-99 йиллари «Ноорганик моддалар технологияси» кафедрасида катта ўқитувчи, 1999-2001 йиллари кафедра мудири вазифасини бажарувчи, 2002-2004 йиллари «Кимёвий технология ва биотехнология» кафедрасида катта ўқитувчи, 2004-2007 йиллари «Кимёвий технология» кафедраси мудири, 2007-2009 йиллари «Кимёвий технология» кафедраси доценти, 2009-2012 йиллари «Кимёвий технология» кафедра мудири, 2012-2015 йиллари «Кимёвий технология» кафедра доценти, 2015-2018 йиллари Фарғона политехника институти АЛ ва КҲК билан ишлан бўйича проректор, 2018 йилдан ҳозирга қадар «Озиқ-овқат технологияси» кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 1996-2000 йиллари Тошкент кимё-технология институти қошидаги сиртқи бўлим аспирантурасида таҳсил олган. 2003 йил 4 июлда “Тезкор грануллаш усулида олинган кунжара гранулаларини қуритиш жараёнида иссиқлик алмашинишни жадаллаштириш” мавзусидаги 05.18.12 - “Озиқ-овқат саноатининг жараёнлари, машина ва агрегатлари” ихтисослиги бўйича проф. Нурмухамедов Х.С. раҳбарлигида номзодлик диссертация ишини ҳимоя қилган. Б.Усманов 5 та ўқув қўлланма, 2 та монография, 3 та патент, 100 дан ортиқ ўқув-услубий ишланмалар, 150 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.

Усманов Низамиддин Ў.

 

Усманов Низамиддин - Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган, филология фанлари номзоди, доцент. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси.
Ҳозирги кунда мазкур институтда дарс бериш билан бирга миллий ғоя тарғиботи бўйича тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Тадқиқот ишларининг натижаси сифатида «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини миллий ғоя тарғиботига тайёрлаш технологияси» (2012) номли монографияси нашр этилди. Бундан ташқари, муаллифлар билан хамкорликда 3 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 1 та педагогик луғат, 7 ўқув-услубий қўлланма, шунингдек, 170 дан ортиқ илмий ва илмий оммабоп мақолалари эълон қилинган. Унинг илмий мақолалари Россия, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея мамлакатларининг журналларида чоп этилган. Мазкур китоб муаллифнинг навбатдаги монографиясидир.