Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Умаров Эркин

Туғилди:

28 июн 1936 йил

 

Эркин Умаров 1936 йил 28 июнда Тошкентда туғилган. Тошкентнинг эски шаҳар мавзеси – Чиғатой-чақар маҳалласида ўсиб улғайган. Мазкур маҳалла шаҳарда санъаткорлар маҳалласи ҳисобланади. Ўзбекистон халқ артисти А. Исмоилов, Ўзбекистон санъат арбоби Аҳмаджон Қўшнай, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Навоий театри хонандаси М. Холмуҳаммедов таъсирида нафосат ва гўзаллик шайдоси Эркин Умаров болаликдан санъатга айниқса театрга кўнгил қўйган. Шу ҳавас уни Театр ва рассомлик (ҳозирги Ўзбекистон санъат институти) институтига етаклади. 1960 йил ўқишни битириб, мазкур олий юртда фаолият юргазди.1970 йилда номзодлик, 1995 йилда докторлик диссертациясини ёқлади.1960 йилдан театр арбоблари саюзи аъзоси.1988 йили “Профессор” унвони1991 йили “Меҳнат ветерани” медали2005 йили Этика дарслиги учун “Олий таълим дипломи” билан тақдирланган.Саҳналаштирилган асарлари:1980 йили Алишер Навоий номидаги Наманган музикали драмма театрида “Ишчи фарзанди”1991 йили Алишер Навоий номидаги Наманган музикали драмма театрида “Оқила” асарлари қўйилганНашр этилган китоблари:1979 йили “Образлар дунёсида”1985 йили “Жанр эстетикаси”1990 йили “Эстетика” рус тилида1995 йили “Эстетика”2008 йили “Театр эстетикаси”2005 йили “Этика” дарслик

Улуғмуродов Нор

 

Улуғмуродов Нор Худойкулович. Тошкент Фармацевтика институтининг физика, математика ва ахборот технологиялари кафедраси доценти. 1969 йилда БДПИ ни математика ва 1982 йилда ТДУ ни Физика мутахассислиги бўйича тугатган. 1996 йилда номзодлик дисертациясини ёклаган. 100 дан ортиқ илмий методик ишлари ва 10 та ўқув адабиёти чоп этилган.

Улуғ Шаҳодат

 

Шаҳодат Улуғ 1970 йилда Нурота шаҳрида туғилган. Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тугатган. Бир нечта насрий асарлар муаллифи...

Ўлмасов Аҳмад

 

Аҳмад Ўлмасов – иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг иқтисодиёт, молия ва банк иши назарияси кафедрасининг мудири. 150 дан зиёд мақола, рисола ва китоблари чоп этилган. “Бозор иқтисодиёти”, “Ишбилармонлар луғати”, “Иқтисодиёт назарияси”, “Иқтисодиёт асослари” ва бошқа кўплаб китобларнинг муаллифи.

Ўлжабоева Нортош Қурбоновна

 

Ўзбекистон халқ табобати Академияси ҳақиқий аъзоси, профессор Ўлжабоева Нортош Қурбоновна.

Улвий Олмос

 

Олмос Улвий 1960 йил Озарбайжонда туғилган. Баку Давлат Университетини тамомлаган. Филология фанлари доктори, профессор, Озарбайжон Миллий Билимлар Академиясининг Низомий номидаги адабиёт институтида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Унинг 20 дан ортиқ китоби, 500 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалари чоп этилган. Олмос Улвий озарбайжон ва ўзбек адабий алоқалари контекстида ўзбек адабиётига доир 200 га яқин мақолалар нашр эттирган. Олиманинг 2009 йилда Тошкентда "Озарбайжон-ўзбек (чиғатой) адабий алоқалари (даврлар, сиймолар, жанрлар, тамойиллар)" ва "Алишер Навоий Озарбайжон адабиётшунослигида" китобларининг тақдимоти ўтказилди...