Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Ҳайдар Минҳожиддин

Туғилди:

30 май 1941 йил

 

Минҳожиддин Ҳайдар 1941 йилнинг 30 май куни Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. Андижон медицина билим юртини (1958—1960), Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1963—1968) таҳсил кўради. «Ёш гвардия» нашриётида (1968—1972), «Ўзбекистон маданияти» (ҳозирги «Ўзбекистон адабиёти ва санъати») газетасида (1972—1981), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида (1982—1991) муҳаррир бўлиб ишлаган. Унинг биринчи шеърий тўплами 1971 йилда «Инсон юраги» номи билан чоп этилади. Сўнгра унинг «Нина учидаги қаср» (1979), «Ўчмас бўрон» (1979), «Тирик аланга» (1984), «Булбулсўз» (1991) каби тўпламлари ва 1992 йилда «Мусалло» номли публицистик асари босилиб чиққан. У «Онаизор» (1970), «Дўзахдаги шайтон» (1976) каби шеърий драма ва памфлетларнинг ҳам муаллифидир.

Ҳазратқулов Одилбек Турсунович

 

2002 йилда Тошкент Давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2005 йилда эса Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг юридик факультети магистратура босқичини аъло баҳолар билан битирган. Лизинг муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари устида тадқиқотлар олиб бориб, 2006 йилда номзодлик диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилган. Лизингга доир бир неча илмий мақолалар муаллифи. Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган лизинг компаниялари томонидан ташкил этилган "Лизинг берувчилар" уюшмасининг аъзоси. Ҳозирда Тошкент Давлат юридик институтининг "Халқаро хусусий ҳуқуқ" кафедраси ўқитувчиси.

Қўшжонов Отамурод

 

1921 йилда Тошҳовуз шаҳри яқинидаги Ҳалланг қишлоғининг Зийли ўбасида туғилган. 1945 йилда Тошховуз шаҳридаги ўқитувчилик институтини тугатган. 1949-1954 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. 1967 йилда “XIX аср охири-ХХ аср бошида Хива хонлигида аграр муносабатлар” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1967-1978 йилларда Тошкент Давлат чет тиллари институтида, 1978-1992 йилларда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ )да дарс берган. 1979 йилда “Бугунги Ўзбскистон” рисоласи ва шу кунгача 30 дан ортик илмий мақолалари эълон қилинган. 2007 йилда “Буюк Хоразмшохлар давлати даврида Хоразм” (ҳаммуаллифликда) номли рисоласи нашр қилинган.

Қўчқорова Ойгул

Туғилди:

21 октябр 1991 йил

 

Қўчқорова Ойгул, 1991-йил 21-октябрда туғилган. 2008-йили Пешку туманидаги ихтисослашган иқтидорли болалар мактабини тугатиб, 2009-йили Португалиянинг Лейрия давлат политехника институтига кирган.2012-йилда институтни тамомлаб, репетиторлик фаолиятини бошлаган.2012-2020-йиллар мобайнида рус тили, инглиз тили ва математика фанларидан ўқув марказларида репетиторлик фаолияти билан шуғулланган.2020-йилдан бошлаб таржимонлик соҳасини бошлаган. "Нолдан бошлаб бизнес" ва "Монтессори" китоблари таржимони.

Қўчқорова Сожида

 

Сожида Қўчқорова 1980 йил 8 январда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Тумандаги 4-ўрта мактабни тугатиб, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетига ўқишга кирди. Ҳозирда Нарпай туманидаги ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Унинг бир қанча шеър ва мақолалари туман газеталарида чоп қилинган. Бугунги кунда Сожида инглиз тили дасрлиги ҳамда луғатлар устида ҳам ишламоқда ва яқин кунларда чоп эттириш арафасида турибди. “Боғи Эрам” шоиранинг илк китобчаси сифатида нашрдан чиққан.

Қўчқорова Ҳафиза

 

Қўчқорова Ҳафиза Шербобоевна, 1973- йил туғилган. ЎзМУ таянч докторанти ҳамда Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси. Германия, Швейтсария ҳамда Австрия мамлакатлари бадиий таржима йўналиши бўйича кўплаб стипендия ва мукофотлар совриндори. Bisherige Übersetzungen/Veröffentlichungen ҲИКОЯЛАР: 1. Jorg Zink „Am Ufer der Stille“ – “Сокинлик қирғоғида” 2. Marie Luise Kaschnitz „Schriftsteller“, „Die Weissbären“ – “Ёзувчи”, “Оқ айиқлар” 3. Emine Sevgi Özdamar „Mein Istanbul“ – “Юрт” 4. Эрвин Штритматтер ҳикоялари 5. Элке Ҳайденрайҳ. “Ҳаётнинг сирли маъноси” 6. Мартин Валзер. “Ички ғалаёнлар” РОМАНЛАР: 7. Jenny Erpenbeck „Heimsuchung“ , (“Макон истаб”) Roman, 2011, Verlag „Nihol“ 8. Elke Heidenreich, Bernd Schroeder „Alte Liebe“ (“Азалий ишқ”), Roman, 2013, Nihol Verlag (Coübersetzer F.Soatov) 9. Daniel Glattauer „Gut gegen Nordwind“ (“Шимол шамоли шашти”), Roman, 2016, Turon Iqbol Verlag 10. Dorothee Elmiger „Einladung an die Waghalsigen“ (“Жасорат тафти”), Roman, 2017 (im Verlag) ҲИКОЯЛАР ТЎПЛАМИ 11. Franz Hohler „Spaziergaenge“ (“Сайр сайқали”) Erzaehlungen. 2017 (Аkademnashr Verlag), (Coübersetzer F.Soatov). ШЕЪРИЯТ 12. Farida Afruz. „Zum Glück… Zum Glück??? Zum Glück!!!“ Poesie. Aus dem Usbekischen ins Deutsche Hafiza Kuchkarova und Dilfuza Latipova (Ўзбек тилидан немис тилига) 13. Nora Gomringer. Gedichte. Goethe Institut Taschkent, 2017. (Немис тилидан ўзбек тилига) ТАРЖИМАЛАР ТЎПЛАМИ 14.„Qadr Tarozusi“ таржималар тўплами. 2008 й. Офсет Принт нашриёти 15. Макон истаб. Таржималар тўплами. 2021, “Адолат” нашриёти Муаллифлик тўпламлари: 1. “Қадр тарозуси” - 2008 2. “Дил изҳори” - 2004 6 та ўқув қўлланма, иккита луғат ва “Немисча-ўзбекча сўзлашгич” ҳамда 30 дан ортиқ илмий мақола ва рисолалар муаллифи

<< <    4 5 6 7 8 9 10    > >>