Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Тоирова М.

 

М.Тоирова - биология фанлари номзоди, катта илмий ходим, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси.

Тожибоева Оминахон

Туғилди:

15 июн 1948 йил

 

Оминахон Тожибоева 1948 йил 15 июнда Андижон вилояти Пахтаобод туманида туғилган. 1967 йил Андижон давлат педагогика университетини ўзбек тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. Унинг илк шеъри 1962 йилда туман газетасида чоп этилган. Кейинчалик, ўз ижод намуналари билан вилоят ва республика даврий нашрларида фаол қатнашиб, адабий жамоатчилик эътиборини қозонди. “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”), “Қишлоқ ҳақиқати” (ҳозирги “Қишлоқ ҳаёти”), Коммунист (ҳозирги “Андижоннома”) каби газеталарда, “Шарқ юлдузи”, “Саодат”, “Ёшлик”, “Ёш куч”, “Гулхан”, “Муштум”, “Ғунча” журналларида туркум шеърлари, ҳикоя ва қиссалари, очерк ва фельетонлари эълон қилинди. 1974 йилда “Ёшлик” альманахида “Илҳом манбаи” номли шеърий туркуми, “Шарқ юлдузи” журналининг 1996 йил февраль сонида “Уни севардим” қиссаси, 1976 йили “Яшасин, муҳаббат” очерклар тўпламида “Бемеҳр бўлманг” очерки эълон қилинган. 1987 йилда нашрдан чиққан “Қалдирғочлар” ва “Уч муаллиф” тўпламларига насрий асарлари киритилган. 1992 йилда “Баҳолашда ошкоралик” мақоласи “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилингач, “Йилнинг энг яхши асари” сифатида эътироф этилди. “Уни севардим” қиссаси республика радиосида инценировка қилиниб, кенг халқ оммасига тақдим этилди. 1999 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолагига қабул қилинган. 2001 йили “Янги аср авлоди” нашриётида чоп этилган “Унвон” қиссаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган “Истиқлол тонги” кўрик-танловида рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, республика хотин-қизлар газетаси “Гулчеҳралар”да эълон қилинган “Аммаям тенг, ҳаммаям тенг” ривояти, “Саодат” журналида босилган “Олмос сир” ҳикояси адабий жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган. Мустақиллик йилларида адиба самарали ижод қилди. “Дил рози” (Ғафур Ғулом нашриёти - 1992), “Эй фарзанд” (“Ҳаёт” - 1997), “Эй дўст” (“Андижон” - 1998), “Унвон” (“Янги аср авлоди” - 2001), “Бобур армони” (“Камолот” - 2002), “Ишқ нури”, “Қисматнинг тошлоқ йўллари” (“Янги аср авлоди ” - 2002) каби қатор насрий ва назмий асарлари тўпламлари ўқувчилар қўлига етиб борди. 2009 йилда О. Тожибоеванинг “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”га бағишланиб “Пахтаобод дурлари ёҳуд туташ тақдирлар” номли публицистик асарлари тўплами “Фан” нашриётида чоп этилди. Шоира ва адиба Омина Тожибоеванинг уч жилдли сайланма асарлари 2008 йилда “Турон-иқбол” нашриётида чоп этилган. У “Халқ таълими фидойиси”, “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси”дир. 2016 йилда адибанинг “Шамолларга учган нидолар” тарихий романи “Ўзбекистон” нашриётида чоп этилди. Омина Тожибоеванинг “Дил рози”, “Уни севардим” қиссалари инглиз тилига таржима қилиниб, “Onse I Loved Him” номи билан Андижон нашриётида чоп этилди. “Қиёмат тақдир” қиссасининг инглизча таржимаси “Doomsdey destiny” номида нашр этилди. 2014 йили ва 2018 йили “Энг улуғ, энг азиз” Республика танловининг вилоят босқичи, 2015 йили “Ватан учун яшайлик” Республика танлови ғолиби бўлди.