Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Тожибоева Д.

 

Д. Тожибоева 1982 йили номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Унинг республика ва халқаро миқёсда 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари, 2 монография, 10 та ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ ўқув-услубий ҳамда услубий қўлланмаларни чоп этилган. Айниқса унинг «Иқтисодиёт назарияси» (1-китоб «Ўқитувчи» нашриёти, 2002, 2-китоб «Шарқ» нашриёти, 2003 ва тўлдирилган 2-нашри «Молия-иқтисод», 2005) фанидан ёзган ўқув қўлланмалари талабалар ва иқтисодчи олимлар томонидан илиқ кутиб олинган. А. Йўлдошев билан ҳамкорликда ёзган «Махсус фанларни ўқитиш методикаси» дарслиги «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти-2010» танловида қатнашиб, II даражали диплом билан тақдирланган.

Тожибоева Омина

Туғилди:

15 декабр 1949 йил

 

Омина ТОЖИБОЕВА - таникли адиба. У 1949 йил 15 декабрда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган. Андижон давлат университетини тугатган (1970). Унинг «Уни севардим», «Дил рози», «Суякдаги сир», «Унвон» қиссалари, «Бобур армони» қикоялар тўплами, «Илҳом манбаи», «Эй фарзанд», «Эй дўст», «Ишқ нури» шеърий тўпламлари чоп этилган. Ушбу «Қисматнинг тошлоқ йўллари» асарида қишлоқ аёли фаррош Жамиланинг муқаддас оилага содиқлиги, фарзандлари тарбиясига эътиқоди, орияти ва турмуш ўртоғи Машҳурбекнинг бевафолиги оқибатлари қаламга олинган.

Тожибоев Пардабой

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Пардабой Тожибоев 1946 йил Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз қишлоғида туғилган. 1970-йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тугатган. Самарқанд ва Жиззах вилоятлари радиоэшиттириш ва телевидение қўмиталарида масъул лавозимларда ишлаган. "Ўзбекистон овози", "Туркистон", "Маҳалла" ва "Ҳуррият" республика газеталарининг Жиззах вилояти бўйича ўз мухбири бўлиб фаолият кўрсатган. П.Тожибоев 1996 йилда Ўзбекистон телерадиоэшиттириш компаниясининг Республика мустақиллигининг 5 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Меҳринг билан яшаймиз Ватан" радиотанлови ғолиби бўлиб, "Фахрий ёрлиқ" билан мукофотланган. 2010 йил Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг "Йилнинг энг фаол журналисти" совриндори, 2012 йилда "Экожурналистика" республика танлови ғолибидир. П.Тожибоев "Сени эъзозлаймиз табиат", "Шонли йўл", "Ибратга айланган умр" бадиий публицистик нашрларининг муаллифи. Пардабой Тожибоевнинг «Тулпор тонгда кишнайди», «Санъат сандиғини очган санъаткорлар», «Биздан розимисан табиат», «Биз кутамиз, лекин умр-чи?», «Уйғондингми кафтдаги уруғ», «Кўкгумбазим менинг осмоним», «Айланавер тегирмон тоши», «Аждодлар нидоси - турналар акс-садоси», «Бойчечаклар очилади қор кетиб" номли ҳикоялар, эсселар, публицистик очерклар, шунингдек «Тоғбегининг тоғда айтган қўшиғи» номли тўплами сиз ўқувчиларга тақдим этилган.

Тожибоев Ҳурмамат

 

Ҳурмамат Тожибоев (Ҳурмат Тожи).

Товошаров Мухиддин

 

Мухиддин Товошаров 1991 йил Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Совжиронбобо махалласида туғилган. 2007 йил Шўрчи тумани 30- умумий ўрта мактабини тугатган. 2013 йил Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институтига қабул қилиниб, 2017 йил ушбу институтнинг “Театр Санъати” факультетининг “Эстрада ва оммавий томошалар режисорлиги” бўлимини тугатган... 2017 йилдан ушбу институтда ишлаб келмоқда.