Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Сўфий Хаким

 

Ҳаким Сўфий (Ҳакимжон Сўфиев) - Сўхнинг таниқли фарзандларидан бири. У узоқ йиллар давомида турли соҳаларда - туман ташкилотларининг оддий ишчисидан бошлаб раҳбарлик лавозимларигача фаолият кўрсатган. Жумладан, йўл бўлими ишчиси, мактаб ўқитувчиси, ёшлар етакчиси, туман ҳокими ўринбосари, давлат хўжалиги директори, жамоа хўжалиги раиси, меҳнат бўлими бошлиғи, туман халк таьлим бўлими мудири, маҳалла фуқаролар йиғини раиси каби вазифаларда ишлаб халқ ҳурматини қозонган. Кўпллаб мукофотлар, фахрий ёрлиқлар, медаллар билан тақдирланган. Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси. Халкаро «Anfigue WORLD» илмий Академияси лауреати ва фахрий доценти.

Сумин Виктор Николаевич

Туғилди:

17 июл 1953 йил

 

Виктор Николаевич Сумин - 17 июля 1953 года рождения, уроженец Тюльганского района Оренбургской области (Россия), выпускник факультета журналистики Ташкентского государственного университета (ныне Национальный университет Узбекистана) и факультета международных экономических отношений Ташкентского государственного экономического университета. Работал в различных периодических изданиях Узбекистана, государственных структурах Республики, представительствах зарубежных компаний, занимался наукой. Он автор многих статей на самые различные темы, опубликованных как в отечественных, так и западных СМИ, документальных и художественных сценариев. В настоящее время – предприниматель. Наряду с этим, занимается литературным творчеством. Является членом Творческого союза журналистов Узбекистана и Международного союза писателей. Номинант на международную литературную премию имени Набокова, Лондонскую литературную премию, литературную премию Мира. Удостоен звания «Лучший писатель года.

Султонова Нозима Абдурашид қизи

 

Султанова Нозима Абдурашид қизи. 1997 йилда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида туғилган. Қибрай тумани 40 умумий ўрта-таълим мактабини тамомлаб Тошкент вилояти педагогика коллежида таҳсил олган. Ёзувчиликка бўлган қизиқиши ва мутахассислиги болалар билан боғлиқ бўлгани учун болажонлар саводхонлигини оширувчи ва уларни бадиий адабиётга йўналтирувчи китоблар муаллифи. Унинг энг катта орзуси келажакда Ўзбек болалар адабиётини ривожлантиришга хисса қўшиш.

Султонова Маъмурахон

 

Маъмурахон Султонова, 1946 йил 24 март Марғилон шаҳрида туғилган. Иқтисодиёт фанлари номзоди, сиёсий иктисодиёт бўйича доцент. Кўп йил педиатрия институтида кафедра мудири ва Раҳбарлар малака ошириш институтининг Москва филиалида "Менеджмент и права" кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган. Нафақага чиққанидан сўнг "Саййидлар шажараси" китобини яратиш устида ишлади ва 2017 йил уни чоп этди.

Султонов Комилжон

 

1965 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1989 йил Қарши Давлат педагогика институтининг тарих факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Комилжон Султонов 2016 йилда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирланган. Унинг “Соҳибқирон Амир Темур ва мустақил Ўзбекистон” рисоласи, “Амир Темурга муносиб ворислар”, “Амир Темурнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий- маърифий қарашларининг миллий ўзликни англашдаги аҳамияти” номли китоблари нашр этилган. 40 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалари Халқаро ва республика илмий-амалий конференциялари материалларида чоп этилган ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган. Комилжон Султоновнинг “Амир Темурга муносиб ворислар” асари 2016 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва Темурийлар тарихи Давлат музейи ҳамкорлигида ўтказилган “Энг яхши бадиий-публицистик асарлар“ кўрик-танлови ғолиблари сафидан жой олган. Бугунги кунда И.М Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиалида “Маънавият-маърифат” ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда. Шу билан бир қаторда, Республика Маънавият ва маърифат Марказида мустақил тадқиқотчи сифатида “Амир Темур ва темурийлар давлатчилигида жамият ва сиёсий ҳокимият муносабатлари легитимлиги” мавзусида сиёсий фанлар бўйича фалсафа фанлари доктори (РИВ) бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.

Султонов Алимқул

 

1961 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Ленин учқуни” (ҳозирги “Тонг юлдузи”), “Туркистон” (ҳозирги “Ёшлар овози”), “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва қонун” газеталарида масъул вазифаларда ишлаган. Айни пайтда “Халқ сўзи” газетасида фаолият юритмоқда. “Шуҳрат” медали ҳамда “O’zbekiston Respublikasi mustaqilligiga 15 yil” ва “O’zbekiston Respublikasi mustaqilligiga 20 yil” эсдалик нишонлари соҳиби. Адлия вазирлиги томонидан 2-даражали юрист махсус унвон-мартаба даражаси берилган. 1996 йилда “Ғаройиб олам” биринчи китобини, 2006 йилда айнан шу номдаги иккинчи китобини чоп эттирган.