Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Содиқ Фахриддин

Туғилди:

25 сентябр 1971 йил

 

Фахриддин Содиқ (Абдурахимов Фахриддин Содиқович), 1971 йил 25 (1) сентябрда Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Жўрабой қишлоғида туғилган.ЎзМУ фалсафа факультетини тамомлаган.Нашрдан чиққан китоблари: “Қайтмаган баҳор” 1997 йил, “Тараддуд” 2005 йил, “Қалтис қадам” 2010 йил.“Қарз” деб номланган янги китоби нашрдан чиқиш арафасида.“Фалакнинг гардиши” номли романи навбатдаги нашр режасида.Шунингдек, бу нашрдан “Тирикликдаги тириклар” ва “Фоиз” қиссалари ҳам ўрин олади.Роберт Т. Киосаки, Шарон Лечтерларнинг “Бадавлат ота, камбағал ота” туркумидаги бестселлерининг илк китобини ўзбек тилига таржима қилган, бу таржима “Муваффақият формуласи” деган ном билан бир йилдан ошиқ вақт мобайнида «Парвона» газетасида, “Инсон ва пул” рукнида чоп этиб борилган.Унинг асарлари республикамизнинг деярли барча кўзга кўринган нашр – газета ва журналларида кенг ўқувчилар оммасига ҳавола қилиб келинмоқда.Фахриддин Содиқ:“Атрофдагиларни, одамларни яхши кўриш керак, шунда ўзимизга нисбатан ҳайриҳоҳ назарларни кўрамиз, ҳис қиламиз. Буни ҳаммамиз биламиз. Яна биламизки... Ҳаммани бирдек яхши кўриш мумкин эмас, бу муҳим ҳам эмас. Лекин я х ш и к ў р и ш нинг ўзи муҳим, бу – ҳаётий зарурат! Ҳаётий зарурат бўлган шу туйғуни ва шу туйғуга муносиб Инсонни қадрлашни унутманг! Айнан шу қадр (вақти келиб) сизни қадрлашлари учун бирдан-бир мезон бўлиб чиқади. ...Сукунатни тингласангиз Вақт шундай дейди. Буни мен айтганим йўқ.”

Собиров Ҳикмат

 

Иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи ҲИКМАТ СОБИРОВ 1923 йилнинг 29 апрелида Тошкент шаҳрида зиёлидар оиласида таваллуд топган. 1949 йил “Туркистон автоном республикаси давлат бюджети” мавзусидаги илмий иши учун иқтисод фанлари номзоди, 1968 йил “Ўзбекистон Республикаси умумдавлат молияси тарихидан” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган. 1970 йил унга профессор унвони берилган.Иқтисодчи-кадрлар тайёрлашдаги хизматлари учун олимга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” юксак унвони ,”Халқлар дўстлиги” ордени, 1998 йил Тошкент молия институти “Фахрий профессори” унвони берилган, 2000 йилда эса олим Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мукофотига сазовор бўлган. ҲИКМАТ СОБИРОВ илмий, педагогик ва жамоат ишларида 50 йилдан ортиқ олий таълим тизимида фаолият юритиш, талабалар ва аспиранларга илм бериш, 5 нафар фан номзоди, 2 нафар фан доктори етиштириш, 400 га яқин илмий асарлар, рисолалар, мақолалар, дарсликлар ва монографиялар чоп эттириш билан бирга, буюк мутафаккирларнинг иқтисод ва молия соҳасидаги фикрларини ўрганиш бўйича илмий изланишлар олиб борган. Бу илмий изланишлар орасида ўзбек ва рус тилларида чоп этилган “Ўзбекистон давлат молияси тарихи” дарслиги, Москвада чоп этилган “Всемирная история экономической мысли» китобнинг биринчи жилдида (1986 й) “Ўрта Осиё олимларининг иқтисодий қарашлари”асари, Франциянинг ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ўзбек ,рус,инглиз ва француз тилларида чоп этилган “Амир Темур жахон тарихида “(1996 йил, Париж) тўпламида ўз аксини топган “Амир Темур давлатининг иқтисодий ривожланиши ва савдо алоқалари “ , ”Суғурта -100 саволга жавоб” номли илмий ва илмий- оммабоп асарлари ва олимнинг фарзандлари томонидан Ҳикмат Собиров таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб чоп этилган “Ибратли умр йўллари “ китоби китобхонлар диққатга сазовордир.

Собиров Улуғбек

 

Улуғбек Собиров 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини мухандис- иқтисодчи ихтисослиги бўйича тамомлаган . 1990 йилда Ўрта Осиё қишлоқ хужалиги илмий тадқиқот институтида иқтисод фанлари бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.1990 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси мукофоти совриндори бўлган. 1990 -1993 йй Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти. 1993-2000 йй Республика банк тизимида етакчи мутахассисдан Бошқарув раисигача булган лавозимларда ишлаган. 2001-2013 йй Ташқи иқтисодий алоқалар,инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимидаги йирик Давлат ташқи савдо компаниясида бўлим бошлиғидан то Бошқарув раисининг иқтисод бўйича муовини лавозимларида фаолият кўрсатган. 2014 йилдан ҳозирги вақтгача Республикамизнинг суғурта тизимидаги йирик суғурта компаниясида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. АКШ, Европа ва Осиё мамлакатларининг нуфузли молия институтларида банк ва молия менеджменти,савдо операцияларини молиялаштириш,лойихаларни молиялаштириш йўналишлари бўйича ўз малакасини оширган ва бир неча бор хизмат сафарларида бўлган. Оилали.Уч фарзанди ва олти набираси бор.

Соатов Фурқат

 

Furkat Soatov Rahimnazarovich 1988-yil tug‘ilgan. Tarjima asarlari: Hikoyalar: • “Es wird bald regnen” • “12.30” • “Sommerspaziergang” • “ Drei Wörter” • “Herbsttag” • “Erinnerung” • “Jugend” • “Auflösung” • “Die tiefe Stelle’’ • “Erde Frosch’’ Qalamiga mansub nemis tilidagi hikoyalari: 1. “Geheimnisse, Qualen” (in dem Buch “Reise ins ich”), 2009, iyun. 2. “Geld bringt kein Glück” (in dem Buch “Kleine Kriminalgeschichte”). 2010-yil, may 3. “Konjunktiv” Essay (in Vitamin.de, in BRD) 2010-yil, iyun. Kitoblar: 1. “Umidsiz uy” 2010-yil may; 2. “Azaliy ishq”, roman (hammualliflikda) 2013-yil, Nihol nashriyoti; 3. “Dunyo mamlakatlari” ilmiy-ommabob asar, 2017-yil, Nihol nashriyoti; 4. “Sayr sayqali” (hammualliflikda) 2018-yil, Akadem nashr nashriyoti. 5. “Deutsch für Ökonomik- und Finanz studierende”. o‘quv qo‘llanma.