Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2013
O'zbek (kir)
48
978-9943-4236-8-8
6000 so'm
Reyting |
Анор ва пиёзли салат
Анор ва пиёзли салатни тайёрлаш учун 2 дона бош пиёз, 1 та катта анор ва озгина туз керак бўлади.
Майда тўғралган пиёз иссиқ сувда 2-3 марта ювилиб, унга озгина туз сепилади. Анорнинг (қай анор нави) пўсти арчилиб, доналарининг ярми эзилади, чиққан суви пиёзга қуйилади, ярми эса пиёзга аралаштирилиб салатдонга солинади. Оқ пиёздан ясалган «вазачалар»га анор доналарини солиб, салатни безатиш мумкин. Бундай салат палов, кабоб ёки гўштли таом билан қўшиб берилади.
Турпли салат
Турпли салатни тайёрлаш учун 1 дона каттароқ турп, 1 дона қизил сабзи, 2 дона пиёз, 1 ошқошиқ узум сиркаси, таъбга кўра қалампир ва туз керак бўлади.
Сомонча қилиб тўғралган турп билан паррак-паррак қилиб тўғралган пиёз обдон мижғиб аралаштирилади. Сўнгра қирғичдан ўтказилган қизил сабзи ва зираворлар қўшиб, таъми ростланади. Салат салатдонларга солиниб, турп, пиёз ва сабзи парраклари, майда қилиб қирқилган райҳон билан безатилади. Бундай салат серёғ ва хамирли таомлар билан қўшиб берилади.
...