Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2017
O'zbek (kir)
80
978-9943-5060-5-3
6200 so'm
Reyting |
Ушбу рисолада таниқли услубиётчи олим, тажрибали педагог долзарб муаммо – саводхонлик ва ёшлар билимдонлигини ошириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилади. Хусусан, ўрта таълим даргоҳларидаги битириш имтиҳонларини ва олий ўқув юртларига кириш тестини битта синовга – компьютерли тест залларида онлайн тарзида ўтадиган синовга алмаштиришни таклиф этади.
Таклифга асосан тестга ажратилган вақт тугаши биланоқ битирувчи билимининг натижалари компьютер мониторида кўрсатилади, давлат тест маркази хотирасига жўнатилади ва улар асосида абитуриент иккита мутахассислик бўйича электрон танловда қатнашади.
Тўплаган баллари бўйича биринчи мутахассисликка ўта олмаса, иккинчи мутахассислик бўйича танловда иштирок этиши мумкин. Китобда талайгина қизиқарли таҳлилий фикрлар мавжудки, улар билан мутолаа жараёнида танишасиз. Мазкур асар олий ва ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари, талабалари, ота-оналар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
ШЎРО ДАВРИДАГИ САВОДХОНЛИК
Ҳаётимни илм эгаллашга ва ёш авлодга билим бериш- га бағишладим. Шунинг учун мулоҳазаларимни ярим аср давомидаги ҳаётий кузатувларимга асосланиб шарҳлашга ҳаракат қиламан. Мактабда ўқиган даврни хотирлаб (синфдошлар билан биргаликда) амин бўлдимки, у вақтларда ўқиш-ўқитиш соҳасида беминнат покизалик мавжуд эди. Ўқитувчиларимиз ўз вазифаларига масъулият билан ёндошардилар. Улар фан асосларини бизга ўргатиш билан баробар тарбияга ҳам катта эътибор беришарди, биз билан ўз фарзандларидек муомала қилишарди.
...