Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
1989
O'zbek (kir)
368
5-8250-051-4
Mavjud emas
Reyting |
САККИЗ ЮЗ ТЎҚСОН ТЎҚҚИЗИНЧИ ЙИЛ ВОҚЕАЛАРИ
Тангри таолонинг инояти билан ва ҳазрати он Сарвари коинотнинг шафоати билан ва чақорёри босафоларнинг ҳиммати билан сешанба куни рамазом ойининг бешида тарих саккиз юз тўқсон тўққузда Фарғона вилоятида ўн икки ёшта подшох, бўлдум.
Фарғона вилояти бешинчи иқлимдиндур. Маъмуранинг кано- расида воқе бўлубтур. Шарқи Кошғар, ғарби Самарқанд, жануби Бадахшоннинг сарқади тоғлар, шимолида агарчи бурун шақрлар бор экандур, мисли: Олмолиқ ва Олмоту ва Янги ким, кутубларда Тарозкент битирлар, мўғул ва ўзбек жиҳатдин бу тарихда бузулубтур, асло маъмура қолмабдур. Мухтасар вилояттур, ошлиқ ва меваси фаровон. Гирдогирди тоғ воқе бўлубтур. Ғарбий тарафидаким. Самарқанд ва Хўжанд бўлғай, тоғ йўқтур. Ушбу жонибтин ўзга ҳеч жонибтин қиш ёғий кела олмас. Сайҳун дарёсиким, Хўжанд суйиға машҳурдур, шарқ ва шимолий тарафидин келиб, бу вилоятнинг ичи бирла ўтуб, ғарб сори оқар, Хўжанднинг шимоли Фанокатнинг жануби тарафидииким, ҳоло Шоҳрухияға машҳурдур, ўтуб яна шимолға майл қилиб, Туркистон сори борур. Туркистондин хейли қуйироқ бу дарё тамом қумға сингар, ҳеч дарёға қотилмас.
Етти пора қасабаси бор; беши Сайқун суйининг жануб тарафида, икки шимоли жонибида. Жанубий тарафидаги қасабалар бир Андижондурким, васатта воқе бўлубтур, Фарғона вилоятининг пойтахтидур. Ошлиғи вофир, меваси фаровон, қовун ва узуми яхши бўлур. Қовун маҳалида полиз бошида қовун сотмоқ расм эмас. Андижоннинг ношпотисидан яхшироқ ношпоти бўлмас. Мовароуннаҳрда Самарқанд ва Неш қўрғонидин сўнгра мундин улуғроқ қўрғон йўқтур. Уч дарвозаси бор. Арки жануб тарафида воқе бўлубтур. Тўққуз тарнов сув кирар. Бу ажабтурким, бир ердин ҳам чиқмас. Қалъанинг гирдо-гирди хандакнинг тош ёни сангрезалик шоҳроҳ тушубтур. Қалъанинг гирдо- гирди тамом маҳаллоттур. Бу маҳалла била қадъаға фосила ушбу хандақ ёқасидоғи шоҳруҳтур. Ови қуши доғи кўп бўлур, қирғовули беҳад семиз бўлур. Андоқ ривоят қилдиларким, бир қирғовулни ускунасини тўрт киши еб тугата олмайдур. Эли туркдур. Шаҳр ва бозорисида турки билмас киши йўқтур. Элининг лафзи қалам била росттур.
Ани учунким, Мир Алишер Навоийнинг мусаннафоти бовужудким Ҳирийда нашъу намо топибтур, бу тил биладур.
Элининг орасида ҳусн хейли бордур. Юсуф Хожаким мусиқида машҳурдур. Андижонийдур. Ҳавосининг уфунати бор. Кузлар эл безгак кўп бўлур...
...