Kitob qanday o'qiladi?

Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali

Batafsil

Kitobni qanday sotib olish mumkin?

Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish

Batafsil

Siz muallifmisiz?

Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.

Batafsil

Savol-javoblar

Agar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.

Batafsil

Bolalar tafakkur qudrati

Bolalar tafakkur qudrati
Ko‘rganlar, jami:

9783

Muallif:

Hammuallif:

Tarjimon:

Muzrob Aliev

Nashr yili:

2015

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

80

ISBN raqami:

978-9943-4541-2-5

Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko'rinishi va rangi haqidagi ma'lumotlar faqat ma'lumot uchun mo'ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo'lgan eng so'nggi ma'lumotlarga asoslanadi.
Parchani o'qing
Elektron kitob
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

5000 so'm

Sotib olish
Qog'ozli kitob

10000 so'm

Сотувчи - KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar
Мазкур китоб аввало ота-оналарга, қолаверса, бола тарбиясида иштирок этувчи барча инсонлар, жумладан, тарбиячи ва ўқитувчиларга мўлжалланган бўлиб, фарзанд тарбиялашдек масъулиятли ишда катта ёрдам беради. Ундаги ажойиб ва керакли маслаҳатлар бу борада асосли дастурингизга айланиши мумкин. «Болалар тафаккур қудрати» китоби ҳаёт йўлингизда улкан ёрдамчи, маслаҳатгўй ва устоз сифатида муҳим ҳамкорингиз бўлишига ишонамиз.
  • Кириш
  • Фарзандларингиз ҳаётини яхшиланг
  • Тафаккур қудратини тарбиялаш
  • Менинг фикрларим – ҳақиқий куч
  • Фикр – бамисли қувват
  • Қатъиятли бўлинг
  • Ўқиш вақтини тўғри танланг
  • Саботлилик
  • Сўз қудрати
  • Болалар учун тафаккур қудрати
  • Тафаккур кучини ўргатиш бўйича маслаҳатлар
  • Ақлли ота-оналар
  • Шахснинг археологияси
  • Тақлид қилишга лойиқ бўлинг
  • Имкониятлардан тўғри фойдаланинг - ишончни орттиринг
  • Олимпиадачилар, мен боряпман, маҳкам туринг
  • Кибернетика асридаги ҳаёт
  • Оқил ота-она бўлиш ҳақида маслаҳатлар
  • Ижобий ишонч
  • Плакатнинг таъсир қудрати
  • Ёзиб ўзини ишонтириш бебаҳо эслатма бўлиб хизмат қилади, айниқса, биз унга жуда муҳтож бўлган пайтимизда
  • Сиз ва болангизга ўзини ишонтирувчи сўзлар
  • Соғликка оид ишонтирувчи сўзлар
  • Ишонтиришдан фойдаланиш ҳақида маслаҳатлар
  • Тасаввур
  • Тасаввур қилиш ўйинлари
  • "Мўлжалга олиш" машқи
  • Уйқу олдидан хаёлий расмларни тасаввур қилиш
  • Болангиз нимани хаёлидан доим ўтказса ва нимага ўзини ҳамиша ишонтирса, ўша иш одатда содир бўлади
  • Сценарийни қайта ёзиш
  • Даҳшатларга қарши тасаввур қилинадиган қиёфалар
  • Тасаввур сероблиги
  • Тасаввур қилиш қобилиятини ишлатиш
  • Тасаввурдан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар
  • Инсон қадр-қимматини эътироф этиш
  • Оддий болалар аслида ғайриоддий бўлади
  • Ўзини ижобий ишонтириш амалини мустаҳкамлаш
  • Мюрием рўйхати
  • Шон-шуҳрат зали
  • Атрофдагиларнинг фазилатлар рўйхати
  • Ўзингизни мақташни ўрганинг
  • Болалар қулоқ солганда уларни мақтанг
  • Ўйин
  • Фазилатларни эътироф этишга мисоллар
  • Фазилатларни эътироф этиш бўйича маслаҳатлар
  • Салбий хислатларни тугатиш
  • Ҳис-туйғуни машқ қилдириш
  • Салбий фикрлар томорқадаги бегона ўтларга ўхшайди
  • Салбий фикрларни йўқотишнинг ишончли йўли - "бошқасига ўтиш"
  • Барпо қилиш ҳаракати
  • Сценарийни ўзгартириш
  • "Замбарак ўқи"
  • Қарама-қарши фикрлар усули
  • Ижобий ишонтиришни ишлатиш
  • Салбий фикрларни йўқотувчи тасаввур
  • Шахсий "қувват ҳимоя қобиғи"ни яратиш
  • Салбий фикрларни йўқотиш бўйича маслаҳатлар
  • Ҳеч қанақа муаммосиз фақат имкониятлар
  • Телба дарвеш
  • "Бахтимизга – бахтга қарши"
  • Таваккал қилишга қўрқманг
  • Хатолар
  • Муаммоларни ечиш бўйича маслаҳатлар
  • Тана саломатлиги
  • Танангизнинг даволовчи хусусиятларини эътироф этинг
  • Соғликни тиклаш
  • Тасаввур қилиш орқали даволаниш
  • Саломатликни хаёлан тиклаш
  • Танангиз ўзи ҳақида гапира олсин
  • Ўзини ишонтириш орқали қайта тикланиш
  • Ҳамма нарсага муносабатим кундан-кунга яхшиланиб бормоқда
  • Соғликни мустаҳкамлаш учун маслаҳатлар
  • Дўстларни қандай орттириш мумкин
  • Дўстлик намунаси бўлинг
  • Мақтовлар
  • Болани уни яхши кўришга арзигулик сифати борлигига ишонтиринг
  • Дўстингизни қандай қиёфада кўрмоқчи бўлсангиз, ўзингиз ҳам ўшандай бўлишга интилинг
  • Ўзини ишонтириш сўзлари
  • Янги дўстларни тасаввур қилиш
  • Салбий фикрларга қарши қандай муносабатда бўлиш керак
  • Болаларга бегоналар билан суҳбатлашишга рухсат беринг
  • Дўст орттириш ҳақида маслаҳатлар
  • Фарзандларимизнинг келажаги бугундан бошланади
  • Қандай ҳолатни нормал ҳисоблаш мумкин
  • Келинглар, бузилган “қишлоқча”ни қайта яратайлик
  • Бизга кўпроқ БоБ амакилар керак
  • Қачон ёлғизлик ва муҳтожлик сезсангиз, "қишлоқча" ҳақида ўйланг
  • Ёрдамга ота-оналар ва дўстларни чақиринг
  • Масъулият ҳар биримизнинг зиммамизда бор
  • "Болалар тафаккур қудрати" - ўзини оқлаган дастур
  • Болалар томонидан яхши маслаҳатлар

ТАФАККУР ҚУДРАТИНИ ТАРБИЯЛАШ

Фикрлар бола дунёсида энг қудратли куч ҳисобланади. Улар бола ўсган сари кундан-кун унинг ҳаётидаги ҳамма жабҳаларга таъсир этиб боради. Боланинг руҳий тарбияси, у танлаган йўл, унинг шахсиятига оид чизгилар, улғайганда ким бўлиши – ҳаммаси унинг фикрлашига бориб тақалади.

Биз болаларимизга ҳар доим ижобий хислатларга эга бўлишини, тўғри танлашни ўрганишларини, ўз ҳаётларидан рози бўлишларини тилаймиз. Бу тушунарли, албатта. Фақат бунга қандай эришиш кераклиги унчалик аниқ эмас.

Мактаб дастурларида аниқ ва мақсадга мувофиқ фикрлашни ўргатадиган фан йўқ, бу зарурий тажрибани уйда ўрганишга тўғри келади. Фикрлашда фойдали одатларга кўниктириш жавобгарлиги ота-она зиммасида бўлади.

Яқин-яқинларгача тафаккур қудрати тўғрисида фанга ҳеч нима маълум эмасди. Бахтимизга ҳозир ундай эмас. XXI аср бошида тафаккур қудрати дунёдаги миллионлаб одамларнинг амалиётига айланди. Замонавий ОАВ (оммавий ахборот восита)ларида оммабоп журналлар, ҳужжатли телефильм ёки илмий-оммабоп нашрлар ҳақида гап боряптими – демак, онгни шакллантириш техникасига катта эътибор берилмоқда, деб ҳисоблаш мумкин. Тайгер Вудс ва Майкл Жордан ўзларининг жисмоний машқларида руҳий чиниқиш орқали юксак натижаларга эришганликлари ҳақида гапирадилар. Арнольд Шварценеггер ва Жим Керри каби киноюлдузлар эса ўзларининг тафаккур кучи билан катта натижаларга эришганларини чиройли қилиб баён этадилар. Ҳозир ҳамма соҳада натижани яхшилаш учун доимий фикр қувватини ошириш муҳим омил эканлигини кўпчилик эътироф этмоқда.

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!