Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2020
O'zbek (kir)
352
978-9943-22-176-5
Mavjud emas
Reyting |
Аҳлоқ-одоб – мустаҳкам заминда вужудга келади, юксалади... Мустаҳкам замин, бу – донишманд бобо-момоларнинг кўп минг йиллик аҳлоқий- руҳий, ҳаётий тажрибалари, маърифатли ота-оналарнинг мақбул тарбияси, мунаввар фикрли устозларнинг илму ҳикматга бой таълим-ўгитлари, заковат хазинаси бўлмиш азизу фозилларнинг улкан маънавий ибрати, адолат ва юртпарвар йўлбошчи, раҳбарларнинг самимий йўл-йўриқлари ҳамда саховатпеша зотларнинг кўрсатган холис ёрдамидир. Бундай соҳлом муҳитда вояга етган ёш авлоднинг, турган гапки, одоби гўзал, билими чуқур, тафаккури юксак, мушоҳадаси кенг, масъулиятни теран ҳис этадиган, муҳими, жамият равнақига хизмат қиладиган комил инсон бўлиб шаклланади.
Ушбу китоб фарзанд тарбияси ва унинг камолоти учун бефарқ бўлмаган ота-оналарга, устоз мураббийларга, қолаверса, инсониятнинг маънавий юксалиши йўлида жон куйдираётган фидойи, заҳматкаш зиёлиларга мўлжалланган. У сиз ва зурриётларингиз севиб ўқийдиган асарга айланади, деб умид қиламиз.