Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср Форобий асарларида оқилона давлат тузуми, инсоният жамияти ҳақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. Тўпламда IX—X асрларда яшаб, ижод этган «Арасту фалсафаси», «Фозил одамлар шаҳри», «Илмларнинг келиб чиқиши тўғрисида» асарларидан намуналар киритилган. Китоб файласуфларга, тарихчиларга, адибларга ва шу соҳа билан қизиқувчи ўқувчиларга мўлжалланган.