Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Gender falsafasi

Gender falsafasi
Ko‘rganlar, jami:

3915

Muallif:

Nashr yili:

2008

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

140

Nashriyot:

Falsafa va Huquq

Parchani o'qing
Elektron kitob (3,6Mb) :

4700 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Китобда аёл ва эркак ўртасидаги социобиологик фарқлар, уларнинг оилавий ҳаётда, ижтимоий фаолиятда намоён бўлиш хусусиятлари ҳақида мушоҳадалар юритилади. Аёл ва эркак бир турга оид мавжудот, сиёсий-ҳуқуқий нуқтаи назардан улар тенгдирлар, бироқ ушбу тенгликни намоён этишда ўзига хосликлар мавжуд, деган ғоя илгари сурилган.

Мазкур илмий-назарий китоб кенг жамоатчиликка мўлжалланган.

  • Гендер фалсафасига кириш. Нега биз ҳар хилмиз? (Сўзбоши ўрнида)
  • Гендер фалсафаси
  • Аёл ва эркак: тавсифий мулоҳазалар
  • Хулоса
ГЕНДЕР ФАЛСАФАСИГА КИРИШ.
НЕГА БИЗ ҲАР ХИЛМИЗ?
(Сўзбоши ўрнида)

Ижтимоий-сиёсий шиорлар таъсирида аёл билан эркак тенг ҳуқуқли, улар меҳнат турини танлаш, фикрлаш ва оила қуришда эркиндирлар, деган қарашлар шаклланган. Аслида ушбу қарашлар негизида аёлни ижтимоий ҳаётнинг субъектига айлантиришдек эзгу ният ётади. Бироқ инсон миллион йиллар давом этган тарихий-маданий ва биоантропологик тараққиёт маҳсули, айнан ушбу омиллар аёл ва эркакда ўзига хосликларни, улар ўртасида фарқларни келтириб чиқарганини унутиб бўлмайди.

Тарихий манбалар кўрсатадики, миллион йиллар давомида эркак овчилик, аёл ўчоқни асраш билан шуғулланиб келган. Бу турни асраб қолиш имкони эди, аёл ва эркак ушбу заруриятни инстинктив сезган. Натижада эркак фаолияти ва ҳаётини оиласини зарур неъматлар, озиқ-овқатлар билан таъминлашга, аёл эса оиласини боқиш, ўчоқни асрашга ихтисослашган. Ушбу дифференциация эркакни кўча, дала, қирда кезиб овчилик қилишга, аёлни оиласини тўйдириш, фарзандларининг соғ- саломат ўсишини таъминлашга ўргатган. Шунинг учун ҳам ташқи муҳитни куч билан ўзига итоат эттириш ёки ўзгартириш ташаббускорлари эркаклар, оилани қўриқлайдиган, фарзандларининг қорни тўқ, усти-боши бут яшаши ҳақида қайғурадиган аёллардир...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!