Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o'qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
BatafsilKetma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro'yxatdan o'tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to'ldirish mumkin, kerak bo'lgan kitob uchun qanday to'lovni amalga oshirish
BatafsilHurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
BatafsilAgar men O‘zbekistonda bo'lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
2019
O'zbek (kir)
512
978-9943-26-880-7
18500 so'm
Reyting |
Биз улкан имкониятлар мамлакатида яшаймиз. Бу ҳол фақат табиий омилларга боғлиқ бўлмай, шу заминда яшаб ўтган алломаларнинг бой мероси ҳам бизнинг бебаҳо хазинамиздир. Буюк аждодларимизнинг тафаккур маёғи минг йиллардан нарида порлаб, инсониятнинг бугунги тараққиёт йўлларини ёритиб турибди. Мазкур ҳақиқатни 2014 йил Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўрта асрлар Шарқ мутафаккирлари илмий меросининг ҳозирги замон тараққиётидаги роли ва мамлакатимиз туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишга бағишланган икки йирик халқаро анжуман иштирокчилари ҳам бир овоздан тасдиқладилар.
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати муаллиф Ҳаким Сатторийнинг саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланиб, унинг «Ҳазрат Соҳибқирон» ва «Соҳибқирон абадияти» китоблари тўлдирилган ва қайта ишланган нусхада нашр этилмоқда. Бу китобларда халқимиз тарихининг қарийб олти асрига дахлдор далиллар, маълумотлар юзасидан фикр юритилади. Улар содда тилда, тушунарли оммабоп услубда ҳикоя қилингани билан кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган. «Ҳазрат Соҳибқирон» ва «Соҳибқирон абадияти» китоблари дастлаб 2005 ва 2011 йилларда нашр этилган эди. Уларнинг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, гарчи бутун инсоният миқёсидаги бетимсол Шахс саналмиш Соҳибқирон Амир Темур ҳақида дунёнинг энг йирик қирқдан ортиқ тилида турли даражадаги асарлар ёзилган бўлса-да, уларда Соҳибқирон таржимаи ҳоли тўла акс этмаган, умуминсоният тамаддунида ўчмас из қолдирган тўрт юзга яқин Темурийлар ҳақидаги маълумотлар бир китобда жамланмаган эди. Ҳаким Сатторий турли манбаларни жиддий ўрганиб, узоқ йиллар давомидаги изланишлари натижасида иккита китобда шу вазифаларни адо этишга муяссар бўлди.