E'tibor bering: bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Markaziy Osiyo tarixi Xitoy manbalarida

Markaziy Osiyo tarixi Xitoy manbalarida
Ko‘rganlar, jami:

51

Janr/bo‘lim:

Tarix

Muallif:

Hammuallif:

, A.Aytbaev, F.Djumaniyozova

Nashr yili:

2016

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

432

Parchani o'qing
Elektron kitob (3,1Mb)
E'tibor bering "Sotib olingan kitoblar qanday o'qiladi?" bo'limi bilan tanishib chiqing!

43200 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Fikr va mulohazalar

Марказий Осиё тарихи Хитой манбаларида (қадимий ҳамда илк ўрта аср ёзма ёдгорликларидан таржималар ва тадқиқотлар).

Мазкур китобда «Эршиси ши» («24 тарих») деб номланган сулолалар тарихи мажмуидан ўрин олган ва милоддан аввалги I асрда битилган «Шижи» («Тарихий хотиралар»), милодий VI асрларда ёзилган «Вэйшу» («Вэй [сулоласи] тарихи») ва X асрнинг иккинчи чорагида битилган «Шин Тангшу» («Танг [сулоласи]нинг янги тарихи») каби 3 та ёзма манбаларда келтирилган Марказий Осиё тарихига оид маълумотларнинг айрим қисмлари илк бор ўзбек тилига ўгирилган ва керакли изоҳлар билан таъминланган ҳолда келтирилди.

Шу билан бирга, китобда хитой манбаларида тилга олинадиган этник атамалар юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.

Китоб Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихининг манбавий асосини бойитишда ҳамда қатор номаълум қолган масалаларга аниқлик киритишда муҳим илмий аҳамият касб этади. У мутахассислар, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалари ва кенг доирадаги китобхонлар учун фойдалидир.

Ушбу китоб 2012-2016 йиллар учун режалаштирилган «ФА-Ф1-Г028: Марказий Осиё этник тарихига оид шарқ тилларидаги қадимий ва ўрта аср манбаларидаги маълумотлар» номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси асосида ёзилди ва нашр этилди.

Кириш – А.Хўжаев............ 3

1-ҚИСМ. ТАРЖИМАЛАР

Хитой тилидаги аслиятдан таржима

Ханшу (Хан [сулоласи] тарихи).

Чжанг Чян Ли Гуангли лечжуан (Чжанг Чян ва Лигангли тазкираси). Хан империяси қўшинларининг қадимий Фарғонадавлатига қилган юришларига оид маълумотлар А.Хўжаев............ 24

Вэйшу (Вэй [сулоласи] тарихи)

102-боб. ғарбий мамлакатлар (шиюй) – А.Хўжаев............ 51

103-боб. кауциа (гаочэ – баланд аравалилар, қанқаликлар) – А.Хўжаев............ 96

Араб алифбосига асосланган уйғурчадан таржима

Тарихий хотиралар (Шижи)

110-боб. Ҳунлар тазкираси – Ф.Жуманиёва............ 114

Танг сулоласининг янги тарихи (Шин Тангшу)

215-боб. Tурклар тазкираси (Тужюэ лечжуан). 1-қисм – Ш.Қўлдашев............ 182

215-боб. Турклар тазкираси. 2-қисм – Ш.Қўлдашев............ 228

217-боб. Уйғурлар тазкираси. 1-қисм – Ш.Қўлдашев............ 250

2-ҚИСМ. ТАДҚИҚОТЛАР

ИЛК ТЮРКЛАР (ПРОТОТЮРК) ХИТОЙ МАНБАЛАРИДА

Айтбоев А.

Хитой манбаларидаги илктуркларга оид маълумотлар............ 278

Тўрт томондаги илктуркларнинг ранг билан номаниши............ 316

Шарқий туркларнинг азалий юрти ва ғарбдан шарққа кўчиши............ 327

Илктурк юртида хан этноси вакилларининг пайдо бўлиш............ 385

Шарқ томондаги илктуркларнинг ўз юртидан сиқиб чиқарилиши............ 396

Хулоса............ 407

ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР ВА АДАБИЁТЛАР............ 410

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!