Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Mehrobdan chayon

Mehrobdan chayon
Ko‘rganlar, jami:

18259

Janr/bo‘lim:

Romanlar, hikoyalar, Tarix

Muallif:

Nashr yili:

2016

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

512

Nashriyot:

Yangi asr avlodi

ISBN raqami:

978-9943-27-735-9

Parchani o'qing
Elektron kitob (3Mb) :

8800 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Anvar va Ra’no... Ular haqida adabiyot ixlosmandlari yaxshi bilishadi. Bolaligidan tirishqoq va zakiyligi, nozikta’bligi bilan atrofdagilar e’tiboriga tushgan Anvar yuqori martabaga ham erta erishadi. «Jasur qiz» ta’rifini olgan Ra’no haqida ham maktab darsliklarida ilk tasavvurlarga ega bo‘lganmiz. Zamonasining zulmi yoxud zayli qurboniga aylanmay, o‘zining shijoati bilan muhabbati va kelajagi yo‘lidagi harakati, aytish joiz bo‘lsa, tahsinga sazovordir. Yillar oshgan mazkur asar har gal o‘quvchini qaysidir jihati bilan sergaklantiradi. Davrning jirkanch muhiti, amalparastlik, turmush ikir-chikirlari va nihoyat go‘zal muhabbat tavsiflariga boy ushbu asarning bugungi kungacha ardoqda ekanligi tasodif emas, albatta...

1. Раънонинг эгаси
Солиҳ махдум бу кун одатдан ташқари эшилиб кетди: масжиддан чиқиб тўғри қассобнинг олдиға борди, бир тангалик гўшт, саккиз пуллик пиёз олиб ҳавлисига келди. Мактабда ҳуснихат машқ қилиб ўлтурғучи болалар ичидан иккитасини гулзорни супуриб, сув сепишка буюрди ва ўзи гўштни кўтариб ичкарига кирди. Нигор ойим ҳозирғина қизларни озод қўюб, кўкрак боласини бағриға олған эди. Раъно ҳавли юзида иккита укасининг ўртасиға тушиб, уларнинг лой ўюниға иштирок этар, ер супуриб ётқан соч ўрумларининг тупроққа белашканидан хабарсиз эди. Гўшт кўтариб йўлакдан кирган Солиҳ махдумнинг кўзи Раънонинг шу ҳолига тушди: – Балли Раъно, ана жиннилик! – деди Махдум, – атлас кўйлак сенга ҳайф, сенга бўздан бошқаси албатта ҳайф! Раъно ўрнидан турди, дадасидан уялиб лойлиқ қўлларини орқасиға яширди. – Уят эмасми, юв қўлингни, юв! Укаларингни бола десам, сен улардан ҳам ошиб тушасан! Раъно югуриб ариққа кетди, Нигор ойим ўлтурган жойидан «Раънонинг ақли тушсин» деб кулиб қўйди. Солиҳ махдум ҳануз Раънодан койиб келар эди: – Ишинг бўлмаса китоб ўқи, ҳуснихат ол, сен кулолнинг қизи эмассанки... Солиҳ махдум гўштни Нигор ойимнинг ёниға қўюб, ўзи зина билан айвонга чиқди. Махдум томонидан Раънонинг тергалиши Нигор ойимни унча машғул этмади. Аммо ҳозир унинг кўнглига келган масала эрининг чиқим важига фавқулодда ешилиб кетиши эди. Тўғри, Нигор ойимнинг ошхонасиға шунингдек бир неча чораклаб гўштлар кўб келар эди, фақат эри томонидан эмас. Солиҳ махдумнинг жўмардлиғи кўпинча йигирма пайса 1 этдан нариға ошмас, шунда ҳам болалардан мўмайроқ «озодлиқ» келиб қолса ёки «панжшанбалик» куткандан ортиғроқ тушса.Шунинг учун Нигор ойим бу жўмардлиқ ҳақини эрига бералмади: – Гўштни кўброқ олибсизми... Анвар буюрғанмиди? – деб сўради. – Йўқ, – деди махдум салласини қозиққа ила-ила, – бир манти қилайлиқ, дедим, манти еганимизга кўб бўлди, валлоҳи аълам... Раъно ювиниб келди, дадасига уят аралаш бир қараб олди-да, Нигор ойимнинг ёниға ўлтурди ва онасининг бағрида эмиб ётқан чақалоқнинг кичкина мимит қўлларини суюб ўпди. Солиҳ махдум ешиниб келиб, она-боланинг устида тўхтади. – Сен мундан кейин кичкина бўлмайсан қизим, Раъно, – деди махдум насиҳатомуз, – шу укаларинг билан қилиб ўлтурган ишингни киши кўрса, нима дейди. Иншооллоҳ, уй эгаси бўлишға яқинлашиб қолдинг. Энди тош-тарозуни ҳам шунга қараб қўйишинг керак, қизим.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!